UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50Одил Аҳмедов қиз фарзандли бўлди + ФОТО 0 21:29Спорт курашлари. Осиё чемпионатида навбатдаги медаль 0 21:06UFC. Зубайра Тухугов вазн ўлчаш маросимида рақибидан енгилроқ чиқди + ФОТО 0 20:37Ўсмир боксчиларимиз Санкт-Петербургда Беларусь терма жамоасига қарши баҳс олиб боришди 0 20:18ОЧЛ. "Пахтакор" футболчиси ҳафта рамзий термасидан ўрин олди 0 19:41Боксчиларимиз лицензион мусобақага жиддий ҳозирлик қўришмоқда 0 19:20Уайлдер ва Фьюри вазн ўлчаш маросимдан сўнг кўз уриштиришмайди. Нега? 0 18:51Тим уч сетлик баҳсда иштирок этди 0 18:29"Реал" Каземирога ўринбосар топди 0 18:02Биатлон. Аралаш эстафетада Норвегия тенгсиз 0 17:41Осиё чемпионатида тўртта медаль олган ўзбек таэквондочиси Жасур Бойқўзиев билан интервью 0 17:17Энди Руис кимга қарши жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 16:50Криштиану Роналду Килиан Мбаппега баҳо берди 0 16:34Ўзбек боксчилари яна бир халқаро турнирда умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди 1 16:29Дубай. Петра Мартич ярим финалда! 3

25 авг 20:48
Янгиликлар

Бокс/ММА

Боксчимиз Вьетнамда чемпионлик камари учун 12 раундлик жанг ўтказди

Хабар берганимиздек, бугун Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида профессионал бокс кечаси ўтказилди.

Жами 8 та жанг ўрин олган бокс оқшомига District 7 Arena мезбонлик қилди. Ана шу 8 та жангнинг 3 таси бевосита ўзбекистонлик боксчилар иштирокида кечди. Шохруҳ Ашуров кореялик Канг Сеон Жонг билан дуранг қайд этди. Равшанбек Шерматов эса хитойлик Бинг Ченг Зоудан устун келди.

Оқшомнинг марказий жанги ҳам айнан ҳамюртимиз иштирокида бўлиб ўтди. Тажрибали Олимжон Назаров вакант бўлиб турган WBO Oriental чемпионлик камари учун филиппинлик Иван Сорианога қарши рингга кўтарилди. Ўн икки раундлик жанг якунида ҳакамлар бир овоздан 116:112, 116:112, 116:112 ҳисобидаги ғалабани Назаровга тақдим этишди. 

Маълумот учун, Олимжон Назаров проф рингда бугунгиси билан қўшиб ҳисоблаганда 24 та жанг ўтказиб, 19 ғалабага эришган. Ҳисобида 11 та нокаут бор. Бешта жангда мағлубият аламини тотиб кўрган. Сориано ҳам Назаров сингари 24 та жанг ўтказди. Ана шу жангларнинг 20 тасида ғалаба қозонган, 20 таси нокаут билан. Бугун учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Битта жанг дуранг билан якунланган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
26 авг 08:26:41
Izzatillo Toshboltayev
Birdaniga WBO da 11 uringa chiqdi Olim Nazarov.bu yangilikni chiqarasilarmi.
   
25 авг 22:20:54
Jalol Axmedov
Бахтиёр Чориев фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шу боксчи тугрисида биринчи эшитишим. Лекин, 5 та маглубият билан асосий чемпионликга боролмайди. Омадини берсин
Ivan Soriano reytingda 50 chi orinda edi Olim esa 110 endi yaxshi koʻtariladi. Osiyo promotrlarida chempionlikka borish qiyin balki Olim bora olmas lekin umumiy boks nuqtayi nazardan olib qarasa 5 magʻlubiyatga uchragan bokschi ham chempionlikka borishi mumkin
   
25 авг 21:26:29
Бахтиёр Чориев
Шу боксчи тугрисида биринчи эшитишим. Лекин, 5 та маглубият билан асосий чемпионликга боролмайди. Омадини берсин
   
25 авг 21:05:19
Izzatillo Toshboltayev
Bu ham katta yutuq sal chiroyli sarlavha topselar bulardi .bu kamar ham WBO ning oziga hos tituli.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг