UZ

Сўнгги янгиликлар

11:06Блинд, Окафор, Алиссон ва Коатес ЕЧЛда ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси учун даъвогар 0 10:45Чимаев казказлик рақиб билан жанг қилиш ҳақидаги саволга жавоб берди 0 10:24Катта Лопес: "Енгил вазнда Ломаченкодан кучли боксчи йўқ" 0 10:03Фёдор Емельяненко: "Кейинги жангимни Чикагода ўтказган бўлардим" 0 09:42Моуринью: ""Рома"дан ҳеч қаерга кетмайман ва ўйинчиларимни ташлаб қўймайман" 0 09:21Диллан Уайт жароҳат олди. Унинг Отто Валлинга қарши жанги бекор қилинди 0 09:00Бироздан сўнг азим Тошкентда замонавий дзюдо зали фойдаланишга топширилади + ФОТО 0 08:39Бугун Маҳмуд Мурадов Лигаси илк турнирида face to face ва вазн ўлчаш маросимлари ўтказилади (тўлиқ кард) 0 08:18"Металлург" бош мураббийи Жасур Абдураимов истеъфога чиқди 0 07:57Алишер Усмонов номзоди яна Халқаро қиличбозлик федерацияси президентлигига илгари сурилди 0 07:36Токио-2020 Олимпиадасида иштирок этган делегация энди ўз юртига қайтди 0 07:15Австралия Очиқ чемпионатига фақат икки марта эмланганлар қўйилади. Жокович мусобақани ўтказиб юбориши мумкин 0 06:54"Насаф"нинг ОФК Кубоги финалидаги рақиби - "Ал Муҳаррақ"! 0 19:02Абдураҳмонов фахрийлар ўртасида жаҳон чемпионати совриндори 0 18:40Кикбоксингчиларимиз ЖЧда муваффақиятли иштирок этишмоқда 0

14 май 12:16
Янгиликлар

Бокс/ММА, Теннис, Ўқ отиш, Дзюдо, Таэквондо, Каратэ

Боку кундалиги, 3-кун. Олтин зарба!

Илк маротаба катта миқёсдаги мусобақанинг биринчи кунида медаллар шодасини қўлга киритишни уддасидан чиқа олдик.

Тўғри, Рио Олимпиадаси ва ундан аввалги тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасининг илк кунида -60 кг вазн тоифасидаги дзюдочиларимиз Ришод Собиров ва Диёрбек Ўразбоев терма жамоамизга бронза медалини тақдим этишганди. Лекин мусобақанинг биринчи кунида 8та медалнинг қўлга киритилиши илк бор рўй берди.

Кечаги кунимиз бронза билан бошланди. 10 метрлик масофадан пневматик милтиқда ўқ отиш мусобақасининг финали қизиқ бўлди. Очиғи, спортнинг бу турига биринчи марта бордим. Жараённи суратга олиб бўлганимдан кейин, бу спорт турига қизиқишим ортди.


Афсуски, бизда барча спорт турларининг бирдек ёритилмаслиги, ТВда мусобақалар батафсил кўрсатилмаслиги натижасида росмана ишлаётган спорт турлари ҳам эътибордан ташқарида қолиб кетяпти.

Пневматик ўқ отиш мусобақасидаги қонун-қоида зўр экан. Сўнгги ўқ отиш пайтида ҳамма бирма-бир мусобақани тарк этиб бораверади. Пешқадамлар ўртасидаги фарқ жуда катта бўлмаса-да, лекин биргина хато сизни учинчи ўринга тушириб юборади. Худди шундай ҳолат иккинчи ўринда бораётган бизнинг Сайфуддинов билан юз берди. Олтин учун курашаётган мерганимиз, турк ва бангладешлик рақибларидан бир очко кам олди ва натижада учинчи ўрин билан кифояланди.


Мусобақада Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт Давлат қўмитаси Олий спорт ютуқлари бошқармаси бошлиғи Назиржон Худойқулов билан “тандем” хосил қилдик. У киши билан делегациямизга бириктирилган қуйидаги суратдаги автомобилда спорт мажмуаларининг унисидан бунисига қатнаймиз. Ўқ отишдан чиққач, манзилимиз дзюдо маркази бўлди.

Англияда оммавий тарзда қўлланиладиган бу маркадаги такси Бокудаги пулдор мижозларга хизмат қилади. Машинанинг баҳоси 30 000 АҚШ долларига яқин. Ҳайдовчининг айтишича, уни пули аллақачон чиқиб кетган. Хуллас, “Heydar Aliev Arena”дамиз.


Дзюдодан умидимиз катта эди. Илк олтин медалларни айнан шу ерда кутаётгандик. Афсуски, ярим финал баҳсларида имкониятни бой бериб, бронза учун курашадиган бўлдик. Бу ерда бизга МОҚ бош котиби Ойбек Касимов ҳам қўшилдилар. Дзюдодан чиқиб яна спорт шаҳарчасига йўл олдик. Куннинг иккинчи ярмида “Baku Sports Hall”га боришни режалаштирдик. Боиси, каратэчимиз Садриддин Сайматов финалга чиққан эди.

Финал! Рақиб анойилардан эмас - туркиялик Кайя Айкут. Бу жанг менга “Барселона” - ПСЖ учрашувини эслатиб юборди. Айкут ҳисобда олдинга чиқиб олди, кейин - 1:1. Жанг якунига етишига 20 сония қолганида ҳамюртимиз зарба ўтказиб юборди. Финал ҳуштаги янграшига 2 сония қолганида “вабанк”ка ўтган Садриддин бир сакраб турклиялик каратэчининг чакагини нишонга олди, “пам-бух”, олтин! 1:2 ҳисбоини қайд этиб турган табло, кўз очиб юмгунча 4:2 ҳолатида ярқ этиб турарди. Бу ҳақиқий “олтин зарба” эди. Айнан шу тарихий зарба, фотоаппаратимнинг хотирасига муҳрланди.


Бу орада ўқ отишдан хабар келди. Сакина Мамедовада ҳам бронза! Ярим финалда мағлубиятга учраган дзюдочиларимиздан ҳам иккита бронза. Спорт шаҳарчамизга қайтишда яна битта янгилик - Анастасия Сердюкова, Нуриниссо Усмонова ва Сабина Ташкенбаевалар бадиий гимнастиканинг жамоавий баҳсларида бизга кумуш медалларни тақдим этган эдилар.


Спортчиларимизнинг кайфиятини кўтариш мақсадида фотошопда медаль қўлга киритган спортчиларнинг суратларини ишладим. Биз турган бинода, Иордания ва Бангладешдан ташриф буюрган делегация ҳам бор. Бизникилар улардан анча кўп. Шунинг учун ҳам суратларни лифтга ёпиштирдик.

Одатга кўра, кеч томон “штаб”да йиғилиш бўлиб ўтди. Дзюдочилар номидан қатнашган мураббий Фарҳод Тўраев кейинги баҳсларда ишончни оқлашга ҳаракат қилишларини айтиб ўтди. Оксана Чусовитина эса финал босқичига чиққан эди. Менимча, бу ердаги мусобақада қатнашаётган спортчилар ичидаги энг машҳури ҳам айнан Чусовитина бўлса керак.

Шу тариқа кечаги кун ҳам якунига етди.


Тунги Бокуда ҳилпираётган Ватан байроғи!

Рейтинг: +6   

Фикрлар

   
14 май 19:20:32
СПОРТ
Кишига омад бир марта келади, у хам хаммага эмас. Олтинга тенг галаба хакикатда, табриклаймиз. Иродали спортчи экан.
   
14 май 16:53:38
cайфэ-cнайпер
Мақола жуда хам ёқди! Рахмат қалам устозига!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг