UZ

Сўнгги янгиликлар

16:51"Лугано" бош мураббийи Беҳруз Каримовнинг ҳолатига тўхталиб ўтди 0 16:18Сузиш: Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида Олимпиада ва дунё биринчилиги чемпионлари қатанашади 0 15:502036 йилги Олимпиада учун эҳтимолий мезбонлар рўйхати маълум. Улар орасида Ҳиндистон, Қатар ва Туркия бор! 0 15:18WBA рейтинги янгиланди: Ҳасанбой Дўсматов қани? 0 14:47Жезуш Роналдунинг баёноти ҳақида: "Ҳозир уни ўқиб чиқмоқчиман, айтадиган гапим йўқ" 0 14:19Mағлубиятсиз UFC жангчиси Доғистонга бориб шуғулланиш нияти жиддий эканини айтди 0 13:53Ариэль Хельвани: "Шевченконинг UFC унвонидан воз кечиши ихтиёрий бўлмаган" 0 13:22Пётр Ян Двалишвили билан жангига 18 кун қолганида ажойиб жисмоний ҳолатини намойиш этди + ФОТО 0 12:46Ўзбекистон 270 дақиқадан буён Кореяга гол ура олмаяпти 0 12:1211 боксчимиз жой олган WBC рейтинги янгиланди. Бир вазнда 3 чарм қўлқоп устамиз! 0 11:49Муроджон Йўлдошев Жаҳон чемпионатидаги юришини бошлашга шай! 0 11:13Мелиқўзиев WBА чемпионлик камари жанги учун ўз гонораридан ҳам воз кечмоқчи 0 10:45Криштиану Роналду ўзи билан боғлиқ шов-шувли вазият бўйича барчасини айтиб берди 0 10:19UFC Fight Night 290 турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди 0 09:47Забит RAF лигаси билан шартнома имзолади. Илк рақиб, сана ва манзил маълум + ПОСТЕР 0

11 май 14:10
Янгиликлар

Спорт курашлари, Бокс/ММА, Кураш, Гимнастика, Теннис, Велоспорт, Ўқ отиш, Дзюдо, Енгил атлетика, Оғир атлетика, Таэквондо, Бошқалар, Гандбол, Каратэ, Токио-2020

Бокуга Ўзбекистоннинг асосий делегацияси ҳам етиб борди

Аввал хабар берганимиздек, 8 май куни Ўзбекистон делегациясининг 40 кишидан иборат дастлабки қисми IV “Ислом бирдамлик ўйинлари”да иштирок этиш учун Боку шаҳрига етиб келиб, Спортчилар шаҳарчасига жойлашганди.

Бугун  мамлакатимизнинг энг катта делегацияси ҳам Каспий бўйига етиб борди.

Бугун Тошкент-Боку рейси билан Озарбайжон пойтахтига дзюдо, каратэ, теннис, оғир атлетика, енгил атлетика, пара-дзюдо ва пара-атлетика спорт турларида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчилар ҳамда мураббийлардан иборат 65 кишилик гуруҳ етиб келди.  

Бокудаги Гейдар Алиев Халқаро аэропортида мамлакатимиз делегациясини Ўзбекистоннинг Озарбайжон Республикасидаги Фавқулотда ва Мухтор Элчиси Шерзод Файзиев кутиб олди.  

Бунгача бокс, ўқ отиш, спорт гимнастикаси, бадиий гимнастика ва гандбол бўйича терма жамоамиз аъзолари Озарбайжон пойтахтида жам бўлишганди. Демак, IV “Ислом бирдамлик ўйинлари”да иштирок этадиган мамлакатимизнинг 15 та спорт турлари бўйича терма жамоаларидан 13 таси Спортчилар шаҳарчасига жойлашиб улгуришди.  

Кеча шунингдек, делегациямиз таркибини спорт гимнастикаси бўйича Олимпия ўйинларининг ягона етти карра иштирокчиси, “Барселона-1992” Олимпия ўйинлари чемпиони, бир неча карра жаҳон ва Европа чемпиони, Хизмат кўрсатган спортчи Оксана Чусовитина тўлдирди. Айтиш керакки Оксана IV “Ислом бирдамлик ўйинлари”да ғолибликка асосий даъвогар спортчилардан ҳисобланмоқда.

15 май куни  делегациямизнинг сўнгги қисми – таэквондо, эркин кураш ва юнон рум кураши бўйича терма жамоамиз аъзолари Бокуга етиб келишади. Спортчилар шаҳарчасида мусобақа иштирокчилари учун барча шароитлар мухайё этилган. Тиббий хизмат ва овқатланиш шаҳобчалари 24 соат давомида узлуксиз ишлаб турибди.  

Қолаверса беллашувлардан бўш пайтда спортчиларнинг маданий ҳордиқ чиқаришлари ва вақтларини мазмунли ўтказишлари учун ташкилий қўмита томонидан бир қатор маданий дастурлар ишлаб чиқилган. Бир сўз билан айтганда мусобақани ҳар жиҳатдан юқори савияда ўтказиш учун катта ҳажмда иш олиб борилгани кўриниб турибди.   

Айни вақтда Бокуга дунёнинг турли бурчакларидан спортчилар етиб келиши давом этмоқда. IV “Ислом бирдамлик ўйинлари”да 57 та давлатдан 3500 дан зиёд спортчилар иштирок этиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 12 май куни соат 21:00 да Бокудаги Олимпия стадионида IV “Ислом бирдамлик ўйинлари”нинг тантанали очилиш маросими бошланади. Шу кундан эътиборан аксарият спорт турлари бўйича баҳслар бошлаб юборилади. Мусобақа 22 майга қадар давом этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг