UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36Месси, Мбаппе, Ямаль, Родри, Беллингем FIFPro йил рамзий терма жамоасидан жой олди, Кейн ва Роналду эса йўқ! 0 09:05ATP рейтинги янгиланди. Биринчи ракеткамиз 40 поғонага пастлади. Рейтингда янги ўзбек! 0 08:34Даниил Ейбог жорий мавсум нима учун халқаро мусобақаларда иштирок этмаётганини очиқлади 0 08:03WTA рейтинги янгиланди. Теннис маликаларимиздан бири 25 поғона юқорилади. Қолганларичи? 0 07:32Кубарси Европада йилнинг энг яхши ёш футболчисига бериладиган Golden Boy совринини қўлга киритди 0 07:01Бугун Абдусатторов Total Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0

08 дек 15:11
Янгиликлар

Тадбирлар

Болтабой полвон “Ҳосил байрами”да ҳам тенгсиз + ФОТО

Урганч ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати стадионида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллиги ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган “Ҳосил байрами” тантаналари бўлиб ўтди.

Cайл тарзида ташкил этилган байрам қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмалари, маданий дастурлар, халқ ўйинлари ва спорт мусобақаларидан иборат бўлди. Миллий спорт турларимиз - кураш, армрестлинг, тош кўтариш ва арқон тортиш мусобақалари ҳам тантана иштирокчиларига майрамона кайфият улашди.

Кураш мусобақаси мутлоқ вазн тоифасида уюштирилди. Унда 20 нафарга яқин хоразмлик эл таниган полвонлар бел олишди. Кейинги пайтларда юксак натижалари билан эътиборга тушаётган боғотлик Болтабой полвон Болтаев муваффақият қозониб, бош соврин - тулпор билан тақдирланди. Иккинчи ўрин шовотлик Нуртой полвон Искандаровга насиб этди. Фахрли учинчи ўриндан Умарбек полвон Рўзмаматов (Хонқа тумани) ва Алишер полвон Қурёзов (Ҳазорасп тумани) жой олди. Совриндор бўлган полвонлар ҳам телевизор ва қўйга сазовор бўлишди. 

Арқон тортиш беллашувида Шовот тумани жамоасига тенг келадиган топилмади. Армрестлинг баҳсида Хива шаҳри спортчиси Диёрбек Отажонов зафар қучди. Тош кўтариш машқини бажаришда ҳам хивалик Дилшодбек Бобожонов ғолибликни қўлга киритди. Мазкур мусобақаларнинг ғолиб ва совриндорларига ҳам ташкилотчилар томонидан қиммматбаҳо совғалар топширилди. Тадбир хоразмлик санъат усталарининг кенг қамровли концерт дастури билан давом этди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч шаҳридан

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг