UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

22 июл 05:33
Янгиликлар

Бокс/ММА

Boom! Жанги бекор бўлган Зубайра Тухугов UFC 280 кардидан ўрин олади

Россиялик таниқли ММА устаси Зубайра Тухугов UFC 280 турнирида жанг қилиш учун шартнома олган.

Бу ҳақда Хабиб Нурмагомедов хабар берди.

"Жангга шартнома олинди, UFC 280, Абу-Даби, 22 октябрь!", - деб ёзган Хабиб ижтимоий тармоқдаги саҳифасига Зубайранинг суратини жойлаган ҳолда. 

Маълумотларга қараганда, Зубайрага Лукас Алмейда рақиблик қилиши кутилмоқда. Лукас UFC'да ҳозирча битта жанг ўтказиб, ғалабага эришган. Ягона бўлиб турган жанг 5 июнь куни Майкл Тризанога қарши ўтказилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Зубайра Тухугов сўнгги бор 2021 йилнинг 30 октябрида Рикардо Рамосга қарши жанг қилган эди.

Аслида, Зубайра 6 август куни Нейт Ландверга қарши жанг қилиши керак эди, бироқ жанг Зубайранинг АҚШга виза ола олмагани туфайли бекор бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
22 июл 11:15:46
боксёр
280 kard da yulduzlar kop shunga
   
22 июл 09:27:04
CHELSEA2211
Nimasi BOOM buni...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг