UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

04 авг 10:19
Янгиликлар

Футбол

"Боруссия Д" 5 йилдан сўнг яна Германия Суперкубогида зафар қучди

Германия Суперкубоги учун бу йилги баҳсда "Боруссия Д" клуби "Бавария"га қарши тўқнаш келди.

Учрашувда ҳисоб 48-дақиқада Пако Алкасер томонидан очилди. Тайм ўрталарида эса Жейдон Санчо қанотдан ҳужумга ўтиб, Мануэль Нойер дарвозасини ишғол этди ва ўйиндаги якуний ҳисобни белгилади.

Шу тариқа, дортмундликлар 5 йиллик танаффусдан сўнг яна Суперкубокни қўлга киритишди. Умуман олганда, "арилар" ушбу совринга олтинчи маротаба эга чиқишди ва бу борада пешқадам мюнхенликларга (7 титул) яқинлашиб олишди.

Германия Суперкубоги

Боруссия Д – Бавария 2:0 (0:0, 2:0)

"Сигнал Идуна Парк" стадиони

Голлар: 1:0 – 48 Пако Алькасер, 2:0 – 69 Санчо.

Боруссия Д – Хитц, Пишчек (Вольф, 80), Топрак, Аканджи, Шульц, Витцель, Геррейру (Хакими, 75), Санчо (Бруун Ларсен, 81), Вайгль, Ройс, Пако Алькасер.

Бавария – Нойер, Киммих, Зюле, Алаба (Саншеш, 70), Боатенг, Алькантара (Павар, 80), Толиссо, Горетцка, Коман, Мюллер (Дэвис, 66), Левандовски.

Огоҳлантиришлар: Левандовски (59), Киммих (77).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг