UZ

Сўнгги янгиликлар

15:18Ўзбекистон Кубоги. Ярим финалларнинг бошланиш вақтлари маълум 0 14:47UFC Fight Night 293 турнирининг бонуc cоҳиблари маълум 0 14:16Порье Махачевнинг жангдан бош тортгани ҳақида: "Менимча, у ҳеч кимдан қўрқмайди" 0 13:44"850 000 дан ортиқ овоз". Топурия UFC’даги кейинги рақиби ҳақида сўровнома эълон қилди 0 13:13Месси МЛС тарихида қаторасига икки мавсум тўпурар бўлган илк футболчига айланди 0 12:42"У иштонини ҳўллаб қўяди". Фьюри — Жошуа билан бўлажак жанги ҳақида 0 12:11Дональд Трамп Дана Уайт, Махачев ва Нурмагомедовга Оқ уйда ишлашни таклиф қилди 0 11:40Шара Буллетнинг жанги расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0 11:09“Насаф” аёллар жамоаси Осиё Чемпионлар лигаси 1/4 финалига чиқди 0 10:38Умматалиев ғалаба қозонган оқшомнинг асосий жанги WBC камари учун кечди 0 10:07UFC Vegas 124: Қирғиз жангчиси 12-ғалабасини қўлга киритди 0 09:36Оғир вазнлилар иштирокидаги UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жангида нокаут! 0 09:05Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" меҳмонда камбэк эвазига ғалабага эришди + ВИДЕО 0 08:34Диёра Келдиёрованинг қайси мусобақада қатнашиши маълум бўлди 0 08:03Қозоғистон Олимпиада-2028 учун илк лицензиясини қўлга киритди 0

16 июн 09:34
Янгиликлар

Бошқалар

Бош котиб Тиббиёт маркази фаолиятини такомиллаштириш масаласини муҳокама қилди

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов Қўмита қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази (РСТИАМ) фаолиятини янада кучайтириш мавзусида йиғилиш ўтказди.

Унда МОҚ раиси маслаҳатчиси Алишер Каримов, шунингдек, Камол Сирожиддинов бошчилигидаги Тиббиёт маркази мутасаддилари иштирок этишди.

Даставвал Камол Сирожиддинов сўнгги даврда спортчиларимиз учун кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш, уларга ёз фаслидаги текширувлар давомида қулай шароит яратиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. 

Камол Комилович бунга қўшимча равишда ҳозирда Тиббиёт маркази шифокорлари ҳар бир федерацияларга бориб, атлетларимизнинг саломатлигини ўрганиб келаётгани, келгусида ушбу йўналишда график асосида мутахассислар федерацияларга бириктирилган ҳолда мунтазам назорат ишларини олиб боришларини айтиб ўтди. Қолаверса, эндиликда Республикамиз бўйлаб ҳам ҳудудларда спорт тиббиёти йўналишида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш режаси борлиги таъкидланди.

Шундан сўнг МОҚ Бош котиби олдинда турган йирик турнирларда жамоаларимизнинг муваффақиятли иштирок этишида соҳанинг аҳамияти ҳақида тўхталди. Ойбек Касимов халқаро майдондаги муваффақиятлар замирида спорт тиббиётининг алоҳида ўрни борлиги, Тиббиёт маркази шифокорлари Конья шаҳрида ўтадиган Ислом бирдамлиги ўйинларига тайёргарлик кўраётган жамоалар билан кўпроқ ишлаши лозимлиги, амалга оширилаётган витаминизация жараёнини ишончли ва сифатли маҳсулотлар билан узлуксиз йўлга қўйиш ҳақидаги тавсияларини берди.

Йиғилиш давомида РСТИАМ директори федерацияларга ташриф чоғида тор доирасидаги мутахассисларни ҳам жалб қилиш таклифини илгари сурди. Шунингдек, учрашувда тиббиёт маркази фаолиятини янада яхшилаш бўйича яна баъзи масалалар муҳокама қилинди ва янги ғоялар илгари сурилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг