UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0

23 сен 19:10
Янгиликлар

Бошқалар, Футбол

“Бош вазир кубоги-2020” футбол мусобақасининг ташкилий қўмитаси йиғилиши ўтказилди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида “Бош вазир кубоги-2020” футбол мусобақасининг ташкилий қўмитаси йиғилиши ўтказилди.

2019 йил 4 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, халқаро мусобақаларга тайёргарликни кучайтириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари ҳамда ҳудудлардаги йирик корхона ва ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида турли оммавий маданий ва спорт тадбирлари, жумладан “Бош вазир кубоги” мусобақаларини ўтказиш вазифаси юклатилган эди.

Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан жорий йил 4-12 октябрь кунлари вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида футбол мусобақалари ташкил этилиши режалаштирилган.

Шу мақсадда бугун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида “Бош вазир кубоги-2020” футбол мусобақасининг ташкилий қўмитаси йиғилиши ўтказилди. Унда ташкилотчилар билан бир қаторда ҳамкор ташкилотлар, жумладан, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси, қатор вазирлик ва идоралардан вакиллар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Йиғилишда бу йилги мусобақаларни ўтказиш тартиби, ҳал қилиниши лозим бўлган кўплаб масалалар муҳокама қилинди.

Жорий йилги мусобақалар пандемия шароитида, карантин қоидаларига қатъий амал қилинган ҳолда ўтказилади. Яъни, ўйинларни томоша қилиш учун мухлислар киритилмайди, агарки у майдонда куч синашаётган ташкилот ходими бўлса-да.

Футбол мусобақалари бўладиган майдонларга ҳар бир ташкилотдан фақат рўйхатдан ўтган 15 нафар ўйинчи, тренер ҳамда жамоа раҳбари, яъни 17 киши киритилади. Мусобақа иштирокчиларнинг ҳар бирига махсус рухсатнома, яъни бейжиклар тарқатилади ва бейжиги йўқ ҳар қандай ходимга ўйин бўладиган майдонларга киришга рухсат берилмайди.

Шунингдек, ташкилий қўмита томонидан иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш, ўйинлар бўладиган майдонларни дизенфикция қилиш, мусобақа ўтказиладиган майдонларга кираверишни антицептик воситалар билан таъминлаш ва бошқа масалалар ҳам эътибордан четда қолмайди.

-  “Бош вазир кубоги-2020” мусобақасини ўтказишдан кўзланган мақсад, аввало раҳбар ходимлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишдан иборат. Агар раҳбар спортга қизиқса, билингки ўша корхона ва ташкилотда соғлом турмуш тарзига эътибор юқори бўлади. Ходим соғлом бўлса, иш унуми юқори бўлади ва бунинг натижасида самарадорлик ўз-ўзидан ортади. Кўряпсизми, раҳбар ходимнинг спортга қизиқиши жамият учун қай даражада фойда келтиради, - деб таъкидлади йиғилишда сўзга чиққан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги бошқарма бошлиғи Умед Раджабов.

Хулоса қилиб айтганда, ташкилотчилар томонидан жорий йилги мусобақаларни ҳар жиҳатдан адолатли ва шаффоф ўтишини таъминлашга жиддий эътибор қаратилмоқда. Биз эса барча жамоаларга бўлажак мусобақаларда омад тилаб қоламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг