UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

13 окт 08:18
Янгиликлар

Футбол, Волейбол

"Бош вазир кубоги" мусобақаларига қуръа ташланди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида спортнинг футбол (эркаклар) ва волейбол (аёллар) турлари бўйича ташкил этиладиган "Бош вазир кубоги" мусобақасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 4 сентябрь куни «2020 йилда Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига тайёргарлик кўриш, оммавий спорт ва жисмоний тарбияни ривожлантириш бўйича олиб борилган ишлар натижадорлиги ва бу борада амалга ошириладиган долзарб вазифалар тўғрисида» видеоселектор йиғилишида кўра вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари ҳамда ҳудудлардаги йирик корхона ва ташкилотлар кесимида бир ой муддатда ходимларнинг маданий савиясини ривожлантириш, уларни соғлом турмуш тарзига ўргатиш, жисмоний тарбия кўникмасини шакллантириш, спортнинг оммавийлигини таъминлаш, маданият клублари ва спорт тўгаракларига кенг жалб этиш, улар ўртасида турли оммавий маданий ва спорт тадбирлари, шу жумладан “Бош вазир кубоги” мусобақасини ўтказиш вазифаси ҳам юклатилган эди.

Мазкур топшириқнинг ижросини таъминлаш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида спортнинг футбол (эркаклар) ва волейбол (аёллар) турлари бўйича мусобақалар ташкил этилмоқда.

“Бош вазир кубоги” мусобақаларида қатнашиш учун мамлакатимизда фаолият олиб бораётган 150га яқин вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилот таклиф этилганди. 

Якунда эркаклар ўртасидаги футбол мусобақаларида қатнашиш учун 64та жамоа талабнома тақдим этган бўлса, волейбол мусобақаларида иштирок этиш истагини билдирган жамоалар сони эса 11тани ташкил қилди. 

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги биносида мусобақаларга қуръа ташлаш маросими ва матбуот анжумани ташкил этилди. Тадбирда вазирлик, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Ўзбекистон волейбол федерациясининг мутасадди ходимлари, иштирокчи жамоалар вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. 

Дастлаб ташкилотчилар ушбу мусобақанинг мақсад-моҳияти ва ўтказилиш тартиби ҳақида қисқача маълумот беришди. Шундан сўнг волейбол мусобақаларига қуръа ташланди.

“Бош вазир кубоги”. Волейбол (аёллар ўртасида)

“А” гуруҳи:

Ўзбекистон либерал демократик партияси

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги

“Ўзкимёсаноат” АЖ

“В” гуруҳи:

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Олмалиқ тоғ металлургия комбинати

Мактабгача таълим вазирлиги

Инновацион ривожланиш вазирлиги

“С” гуруҳи:

Иссиқлик электор станциялари АЖ

“Ўзбекистон темирйўллари” АЖ

Республика “Маҳалла” жамоат фонди

“Шарқ” НМАК

Шундан сўнг футбол мусоқаларига қуръа ташланди. Бу мусобақада иштирок этувчи жамоалар сони кўплиги боис ўйинлар олимпия тизимида ўтказиладиган бўлди. Яъни 64 та жамоа 1/32 финал босқичидан баҳсларга киришади. Кейин кучлилар 1/16 финал, 1/8 финал, чоракфинал, ярим финал ва финалда ғолиблик учун кураш олиб боради. Қисқаси, мусобақада бош совринни қўлга киритиш учун 6та ўйинда ғалаба қозониш талаб этилади. 

“Бош вазир кубоги” мусобақаси жорий йилнинг 18-27 октябрь кунлари бўлиб ўтади. 19-20 октябрь кунлари дастлабки босқич ўйинлари ўтказилса, 21-22 октябрда 1/16 финал иштирокчилари кучлиларни саралайди. Футбол ўйинлари “Бунёдкор” футбол академиясига қарашли футбол майдонларида ўтказилса, ярим финал ва финал ўйинлари мамлакатимизнинг бош аренаси – “Миллий” стадионда ташкил этилади.

Қизғин ва муросасиз, энг муҳими – дўстона руҳда ўтадиган мусобақалар якунида ғолиб ва совриндорлар медаль, диплом, кубок ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Суратлар муаллифи - Алимурод Мамадаминов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг