UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0 07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0 07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0 21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0

15 окт 19:26
Янгиликлар

Бошқалар

«Бош вазир кубоги» тарихга муҳрланди, энди навбат «Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги»га

«Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги» ўтказилади.

2019 йил 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида юртимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, халқаро мусобақаларга тайёргарликни кучайтириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари ҳамда ҳудудлардаги йирик корхона ва ташкилотлар ходимлари ўртасида турли оммавий маданий ва спорт тадбирлари, жумладан «Бош вазир кубоги», «Ҳоким кубоги», «Раҳбар» кубоги мусобақаларини ўтказиш вазифаси юклатилган эди.

Юртбошимизнинг ушбу топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда жорий йил 4-12 октябрь кунлари вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида «Бош вазир кубоги-2020» футбол мусобақаларини юқори савияда ташкил этди. Энди эса 22-30 октябрь кунлари илк маротаба футбол бўйича «Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги» мусобақаси ўтказилади.

Ушбу мусобақанинг «Бош вазир кубоги»дан фарқли жиҳатлари нимада?

«Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги» мусобақасида жамоалар майдонда 8 кишидан ҳаракат қилади ва ўйин майдонининг ярмида тўп тепишади, захирадан 7 киши жой олади.

Шунингдек, бу мусобақада вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотларнинг фақат марказий аппарати ходимлари эмас, балки тизимдаги ташкилотлардан ҳам ҳаваскор футболчилар жамоа таркибига жалб этилиши мумкин. Бундан кўзланган мақсад, корхона-ташкилотлар марказий аппаратида ходимлар камлиги сабабли четдан профессионал ёки ярим профессионал жамоаларда тўп тепаётган футболчиларни жалб этишининг олдини олишдир. Яъни, мусобақада ҳаваскор мақомига эга, аввало соғлигини ўйлаб югурадиган ходимлар иштирок этишсин.

Қолаверса, «Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги» мусобақасида профессионал фаолиятини якунлаганига камида беш йил бўлмаган ҳамда ишга қабул қилинганига камида бир йил тўлмаган ходимлар қатнашишига рухсат берилмайди. Бу ҳам мусобақанинг ҳалол, шаффоф ва адолатли ўтишига хизмат қилувчи омиллардан.

Эртага, яъни 16 октябрь куни Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги биносида ушбу мусобақа ташкилий қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтади. Йиғилишда яна бир қатор муҳим масалалар ўз ечимини топади.

Ҳозиргача «Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги» мусобақасида иштирок этиш учун 40та ташкилотдан талабнома келиб тушган. Талабномаларни топширишнинг сўнгги муддати этиб 2020 йилнинг 20 октябрь санаси белгиланган. Қуръа ташлаш маросими эса 21 октябрь куни ўтказилади. Шошилинг, мусобақа бошланишига оз вақт қолди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг