UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0 07:03"11 киши 9 кишига қарши ўйнаганини тасаввур қилиб кўринг". Моуринью — "Реал"нинг "Атлетико"га қарши ўйини ҳақида 0 20:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Венгрия йирик ҳисобда мағлуб этилди, қизларимиз АҚШ билан муҳим дуранг қайд этишди 0 20:45Осиё ўйинлари. Мусобақанинг иккинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0

14 июн 16:10
Янгиликлар

Тадбирлар, Токио-2020

Бош вазир ўринбосари иштирок этган МОҚ Ассамблеяси ҳақида батафсил + ФОТО

Бугун, 14 июнь куни Миллий олимпия қўмитасида ташкилотнинг 35-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, МОҚ ижроқўм аъзолари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Бош котиб Жасур Матчанов кун тартибидан ўрин олган асосий масала ташкилотга янги вице-президентлар сайлаш эканлигини маълум қилди. Йиғилишда делегатларнинг 32 нафаридан 30 нафари қатнашди. Шу кунгача вице-президент сифатида фаолият юритган Аҳмаджон Раҳимов ва Комил Рўзиев ўз хоҳишига кўра вице-президентлик лавозимини тарк этди. 

Уларнинг ўрнига МОҚ раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов Ўзбекистон бокс федерацияси раисиниинг биринчи ўринбосари Сакен Полатов, шунингдек, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Комилов номзоди илгари сурилди. Кўрсатилган номзодлар бир овоздан қўллаб-қувватланди. 

Шу тариқа, Сакен Полатов ва Азиз Комилов Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг вице-президенти сифатида фаолият олиб борадиган бўлди. 

Йиғилиш давомида Миллий олимпия қўмитаси раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов айни пайтда амалга оширилаётган ишлар, Токио Олимпиадасига тайёргарлик йўлида ишлаб чиқилган тезкор чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди. Спортчиларни тиббий томонлама тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, федерацияларда юзага келган ҳолатлар, яратилган шароитлар ҳақида ҳам МОҚ раҳбари гапирди. 

Қолаверса, 2016 йилги билан таққослаганда хеч қандай инновацион янгиликлар йўқлиги танқид қилинди. Бу борада таклифлар мавжуд эмаслиги ҳақида МОҚ раҳбари куюниб гапирди. Тайёргарлик жараёни сифатини янада ошириш лозимлиги қайд этилди. Шунингдек, фақат хорижий йиғинларга эътибор қаратмай, маҳаллий мураббийлар тажрибасини ошириш кераклиги, ишга янгича йўналишда ёндошиш лозимлиги ҳам айтилди. 

Рустам Шоабдураҳмонов йиғилиш давомида хорижий мамлакатлар спортчиларини белгиланган тақвим-режани бузмай, шу асосида уларни Ўзбекистонга йиғинга таклиф қилиш кераклигини ҳам айтиб ўтди. Биргаликда, ҳамжиҳатликда ишлашга тайёр эканлигини маълум қилди. 

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ҳам вақт оз қолганлигини, Токио Олимпиадаси учун мақсад ва вазифалар катта эканлигини айтиб ўтди.

"Эътибор берган бўлсангиз, МОҚ раҳбари федерациялар билан шахсан танишиб чиқмоқда. Барчангизда келажак учун режалар бўлиши лозим. Федерацияларда бундай раҳбар жуда кам. Бундан ташқари, МОҚқа янги икки нафар раҳбар сайланди. Мамлакат раҳбарияти олдимизда турган Олимпия ўйинлари учун катта вазифаларни қўймоқда. Бунинг учун бизда барча шароитлар бор. Давлат пул ажратди. Бу солиқ тўловчиларнинг пулидир. Бизда шифохоналар, мактаблар ва ОТМлар бор - уларга ҳам катта маблағ керак бўлади. Аммо, Президентимиз спорт соҳаси учун ҳам маблағ топиб бердилар. Улар 

Янги раҳбарлар ҳақида гапирадиган бўлсам, Азиз Комилов Москвада фаолият олиб борган. Ўзи юрист. Тажрибали. Сакен Полатов ҳақида ҳам шундай илиқ фикрлар билдиришимиз мумкин. У молияни жуда яхши тушунади. 

Сизлар учун яхши пул берилади. Аммо, жавобгарлик катта бўлади. Халқнинг йўналтирилган пуллари натижа бера оладими? Бу жуда катта масъулият дегани. Бугундан бошлаб сизлар учун катта ваколат берилмоқда. Аввалги Олимпия ўйинларига нисбатан икки баробар кўп медаль ололмасак, бунинг учун жавоб берамиз. Халқимиз, Президентимиз олдида жавоб беришимиз керак бўлади. Буни барча яхши тушуниши лозим. Вақт жуда кам қолди. 

Асосий рақибларни ўрганиб, таҳлил олиб бориш лозим. Ҳукумат томонидан қўллаб-қувватлов катта. Сизларни хеч ким чеклаб қўяётгани йўқ. Агар вазифани бажара олмайдиганлар бўлса бошқа қарор қабул қилиш керак. Хеч ким шунчаки юрмаслиги керак. Агар буни бажаришни истамасангиз - яхшиси жойни бўшатиб қўйинг. "Планка" жуда юқори қўйилган. Ёдингиздан чиқмасин. Мен бу борада МОҚ, вазирлик, федерация мутасаддиларини эшитишга тайёрман. Эътиборингиз учун раҳмат", - деди Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов. 

Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев ҳам сўзга чиқиб, ўзаро ҳамкорликда ишлаш лозимлигини қайд этиб ўтди. 

"Вазирлигимиз доимо сизларни қўллаб-қувватлашга тайёр. Янги сайланган мутасаддиларга омад тилаймиз. Токио Олимпиадаси йўлида тайёргарлик тўхтаб қолгани йўқ. 

Муаммолар ҳақида гапирадиган бўлсам, юртбошимиз томонидан илгари сурилган бешта ташаббусдан бири - ёшларни жисмоний тарбия ва спортга йўналтириш. Аммо, бу борада жойлардаги тегишли раҳбарлар томонидан хеч қандай таклифлар бўлгани йўқ. Биз жойларда спорт ривожи йўлида тарғибот-ташвиқот ишларини ҳам олиб боришимиз керак. Вазирлик имкон даражасида ушбу ишларни амалга оширмоқда. Рустам Мавзуровичдан ушбу масала борасида ҳамкорлик қилишни, ёрдам беришларини илтимос қиламан.

Иккинчи масала - университетга қабул. Бу борада ҳам спорт федерациялари ишламаяпти. Университетда ёки ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаб-интернатларида шароитлар у қадар кўнгилдагидек эмас. Ўйлайманки, норозилар қолмади. Бу муаммоларни бартараф этиш учун ҳамжиҳатликда ишлашимиз керак", - деди Дилмурод Набиев. 

Шунинг билан Миллий олимпия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши якунига етди. 

Азиз Тўхтамуродов 

Фото: Толибжон Қосимов



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг