UZ

Сўнгги янгиликлар

16:36UFC Илия Топуриянинг қайтиш муддатини маълум қилди 0 16:05Ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашларимизнинг бошланиш вақтлари маълум 0 15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0 13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0 12:59Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 12:28Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони! 0 11:56Sofascore. Ҳусанов яна бир бор ҳимоядаги шериклари орасида энг яхшиси 0 11:25Богдан Гусков: "Уиттакер кўчадан келган болакай эмас!" 0 10:54Полина Кудерметова Chennai Open 1/4 финалига йўл олди 0 10:23Тўрт карра Олимпиада чемпиони Мо Фара "Samarkand Marathon 2026" амбассадори бўлади 0 09:52Бразилияда бир ўйинда қизил карточка кўрсатиш бўйича рекорд ўрнатилди 0 08:45Дана Уайт Махачев билан оғзаки келишиб олгани ҳақида гапирди 0

19 фев 08:53
Янгиликлар

Бошқалар

Бош вазир ўринбосари Наманган вилоятидаги спорт объектларини кўздан кечирди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига жўнаб кетди.

Ташрифдан кўзланган мақсад – аввал қўйилган вазифалар ижроси билан танишиш, маҳаллалардаги шароитни ўрганиш, аҳолини ўйлантираётган муаммолардан келиб чиқиб, навбатдаги режаларни белгилаш.

Давлатимиз раҳбари билан бирга ҳукумат аъзолари, жумладан, Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари Азиз Абдухакимов ҳам айни вақтда Наманган вилоятида бўлиб турибди.

Бугун бош вазир ўринбосари А.Абдуҳакимов Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Аваз Каримов ҳамда Наманган вилоят ҳокимининг туризм ва спорт ишлари бўйича маслаҳатчиси Ботир Нуритдиновлар ҳамроҳлигида Наманган вилоятидаги бир қатор спорт объектлари ҳамда Наманган шаҳрида туризмни ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди.

Хусусан, меҳмонлар Наманган шаҳар Давлатабод туман 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг янгидан барпо этилаётган иншооти, Бадминтон маркази, «Навбаҳор» Марказий стадиони ҳамда Наманган вилоят футбол маҳорат мактабининг реконструкция қилиниб, замон талаблари даражасида таъмирланган объекти, қолаверса «Афсоналар водийси боғи» ер майдонидаги масжиднинг қурилиши ва шаҳар марказида барпо этилган велосипед йўлакчалари, умуман «Саломатлик йўлаклари»ни кўздан кечирди.

Шунингдек, Азиз Абдухакимов мавжуд спорт иншоотларининг самарадорлигини ошириш, уларда доимий равишда ёшлар ва маҳалла аҳолиси спорт билан шуғулланишини таъминлаш, «Саломатлик йўлаклари»дан максимал даражада фойдаланиш каби масалаларда ўз таклиф ва тавсияларини берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг