UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

14 ноя 14:47
Янгиликлар

Велоспорт

Бош вазир ўринбосари пиёдалар юриши учун мўлжалланган йўлаклар аҳволини танқид қилди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов юртимиздаги шаҳарлар пиёда ва велосипедда юриш учун жуда ноқулай эканлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

«Велосипедда юраман десангиз, ҳар ўн метрда ё ариқ учрайди, ё йўл бузилган бўлади, ё зина чиқиб қолади».

Kun.uz мухбирининг маълум қилишича, Тошкентда вилоят ҳокимларининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари учун ташкил этилган ўқув-семинарининг очилишида бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ҳам иштирок этган.

Азиз Абдуҳакимов ўз сўзида мазкур ўқув жараёни республикада туризм ва спортни ривожлантиришда ҳамкорлик қилиш ҳамда ўзаро тажриба алмашишда фойдали бўлишини айтиб, ечимини кутаётган айрим камчиликларга ҳам тўхталган. Хусусан, кўчалардаги пиёда ва велойўлаклар қониқарсиз аҳволда эканига алоҳида урғу берди.

«Ёшларимиз, бошқа катта ёшли аҳолимиз ҳам жисмоний машғулот билан шуғуллангиси келади. Лекин жой йўқ. Ўзимнинг мисолимда айтадиган бўлсам, бир нечта вилоят раҳбарлари билан кўчаларда юриб кўрдик. Узоқ бир қишлоқни айтмаяпман, йирик шаҳарларимиздаги ҳолат ҳам юриб бўлмайдиган даражада. На югурса бўлади, на велосипедда юрса. Белгиланган йўл белгилари йўқ. Велосипедда юраман десангиз, ҳар ўн метрда ё ариқ учрайди, ё йўл бузилган бўлади, ё зина чиқиб қолади ва ҳоказо.

Самарқандни мисол қилсак, вилоят ҳокими шаҳар ва туман раҳбарлари бир ҳафта кўчаларни пиёда айлансин, деб қарор чиқарди. Нимага вилоят ҳокими шунақа қарор қилди? Негаки, каттакон раҳбарлар машинада юраверса, оддий одамларимиз, фуқаролар пиёда юраётган йўлаклар ёки велойўлаклар қанақа ҳолатда эканини билмайди.», – деди бош вазир ўринбосари ўз сўзида.

Аввалроқ, Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Тошкент шаҳридаги велойўлакчаларни кўздан кечирган эди.

Президент фармонига асосан, 2021 йил 1 майга қадар Ўзбекистон шаҳарлари ва ҳар бир туман марказида пиёда ва велосипедда юриш учун «Саломатлик йўлаклари» қурилади. Бу йўлаклар умумий узунлиги 3–5 км бўлиб, ўзаро узвий боғлиқ бўлади. Уларга энерготежамкор, ҳаракат сенсорлари билан жиҳозланган ёритиш тизимлари ўрнатилади. Йўлаклар бошланиши, оралиғи ва якунини кўрсатувчи йўл белгилари ва ёруғлик қайтарувчилар билан тўлиқ таъминланади. Бунда ногиронлиги бўлган шахслар учун қулайликлар яратиш ҳам кўзда тутилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг