UZ

Сўнгги янгиликлар

19:01Ўзбекистон иштирокида ўтадиган хоккей бўйича 2027 йилги Жаҳон чемпионати қачон ва қайси давлатда бўлиши айтилди 0 18:13Жаско Коач Хотамбек Бойназаровга аслида нима бўлганини айтди 0 17:28Игамбердиев Машарипов атрофидаги баҳс ҳақида: "Грижа" ЖЧга бир ҳафта қолганида пайдо бўлиб қолмайди" 0 16:56Касимеро – Аҳмадалиев жанги Муроджон учун қанчалик аҳамиятга эга? Эҳтимолий тўқнашув таҳлили 0 16:18Дана Уайт: "Ҳатто чақмоқ ҳам UFC Freedom 250 турнирини тўхтата олмайди" 0 15:48Енгил атлетикачимиз Финляндиядаги турнирда совриндор бўлди 0 15:21ЖЧ-2026 арафасида футбол қоидаларида бир нечта ўзгаришлар бўлди: мана ўша 10 та банд 0 14:57Боксчиларимиз тўлиқ таркибда Жаҳон кубогида иштирок этади 0 14:33Мана буни омад деса бўлади! Саралашда ютқазган Раҳимова "лаки лузер" сифатида тўғридан-тўғри Лондондаги WTA турнирининг 1/8 финалига йўл олди 0 14:08"Унга UFC турнирига келиш тақиқланмаган" - Дана Уайт чемпион ҳақида гапирди 0 13:43Криштиану Роналду ЖЧ-2026 бошланишидан олдин фикр билдирди 0 13:09Волкановски: "Мен энг кучлиси билан жанг қилмоқчиман. У - Евлоев" 0 12:41Дана Уайт: "У оғир вазн чемпиони бўлса, барча даврларнинг энг буюк жангчисига айланади" 0 12:17UzChess Cup III. Шов-шув кўтарган Мадаминовда кетма-кет иккинчи мағлубият, Воҳидов пешқадам! 0 11:53Ўртоқлик ўйини. ЖЧ-2026`даги рақибимиз Нигерияни мағлуб этди 0

14 июл 21:02
Янгиликлар

Футбол

Бозордаги ўзгаришлар: А Серия катта трансферлари

Теглар :  А СерияИталия
Италия чемпионати етакчилари янги мавсумга қандай тайёргарлик кўрмоқда?

Поль Погба "Ювентус"

Погбанинг "МЮ"дан кетиши анча кеч бўлса-да, лекин содир бўлди. Натижада, франциялик ярим ҳимоячи чинакам ўйнаган жамоасига қайтмоқда. У бир пайтлар Маркизио, Видаль ва Пирло билан майдон марказида ажойиб квартет ташкил этганди. Энди эса "Ювентус" Погбани тизим учун муҳим футболчи сифатида кўрмоқда. Аслини олганда, "кекса синьора" қанчалик уринмасин, унинг ўрнини босадиган ўйинчини топа олмади. Ортга назар ташласак, Погбанинг "МЮ"га ўтиши ҳеч кимга наф келтирмаганига гувоҳ бўламиз. Бироқ Поль энди яна Туринда, жамоа рулида эса футболчининг ўсишига ҳақиқий туртки бўла олган Аллегри! Агар жароҳат ва оғлиқлар французни четлаб ўтса, ушбу жуфтлик кўп ишларга қодирдек кўриняпти.

Шунингдек, "Ювентус" эркин агент сифатида Анхель Ди Марияни клубга таклиф қилди. У 34 ёш бўлишига қарамай, жамоа етакчиларидан бири бўлиши ҳамда Душан Влаховичга ажойиб ёрдамчи бўлиши аниқ.


Ромелу Лукаку "Интер"

Яна бир қайтиш, лекин бу гал орадан бир йил ўтиб. А Серия 2020/21 йилги мавсумининг энг яхши ўйинчиси Лондонда бўлишига қарамай, Италияни қўмсаб яшади ва гол уришдан кўра, баҳсли интервьюлари кўпроқ бўлди, чамаси. Шу сабабли ҳам, "Челси" ижарага бериб бўлса-да, ундан қутилганидан жуда хурсанд. "Интер"га келсак, клуб ўзига кучли форвард мақоми ва тиффози меҳрини қайтаришга уриниб кўрадиган ўйинчига эга бўлади. Жеко жуда фойдали бўлса-да, Лукакунинг ўрнини боса олмади. Энди Лаутаро-Лукаку жуфтлиги "Интер" рақибларига ҳақиқий "бош оғриқ" бўлиши турган гап. Албатта, агар Ромелу Индзагининг талабларини бажаришдан бош тортмаса, лекин режа бўйича у янада кучлироқ бўлиши мумкин. Сабаби, Индзаги футболи Контеникига қараганда, анча очиқроқ.

Шуниндек: "Интер" бозорда анча фаол. Аслани ("Эмполи"), Белланова ("Кальяри") ва Мхитарян ("Рома") каби ўйинчилар ҳам фаолиятини миланликлар сафида давом эттиради. Онана ("Аякс") ҳам жамоага етиб келиб бўлди.


Дивок Ориги "Милан"

"Россонери" охирги вақтларда "Ливерпуль" сафида жуда кам ўйин амалиётига эга бўлаётган, захирадан тушиб, ўйинни кучайтира оладиган ажойиб ҳужумчини қўлга киритди. Аммо у эндигина 27 ёшда ва у учун ҳали ҳаммаси олдинда. Тўғри, Ориги ҳеч қачон голеадор ҳужумчи ҳисобланмаган ва чемпионатда 10дан ортиқ гол урмаган. Бироқ у "Милан" ўйинини кучайтира олади. Пиолининг ҳужум чизиғидаги имкониятлари кенгайди. Энди Пиолининг нафақат ҳужум қанотида, балки марказида ҳам имкониятлари кенгроқ бўлади. Демак, Жируга ҳам кўпроқ дам берилади. Бунинг устига, бельгиялик "Милан"га эркин агент сифатида ўтади, бу эса босимни жиддий равишда камайтиради.

Шунингдек: "Милан" Флоренци ва Мессиасни сотиб олди, аммо яна янги ўйинчилар бўлиши ҳам маълум.


Хвича Кварацхелия "Наполи"

"Наполи"нинг олдида мушкул вазифа турибди, сабаби клуб етакчиси ва сардори Лоренсо Инсиньенинг кетиши жамоага таъсир қилмай қолмайди. Мертенс билан боғлиқ вазият эса унчалик аниқмас. Грузиялик вингер ҳақида гапирадиган бўлсак, у ўтган йили Неаполга келиши мумкин эди, бироқ ўша пайт "Рубин"нинг талаблари анча катта бўлди. Лекин Хвича энди Европанинг кўплаб клублари бежизга унга қизиқмаганини исботлашга тайёр. А Серияда ўзини кўрсатиши учун имконияти етарли, аммо бу бирданига содир бўлмайди. Балки унинг ўйин услуби ва баъзи функционал муаммоларини ҳисобга олсак, мослашиши учун бироз вақт керак бўлади. Аммо "Наполи"да буни тушунишади ва иқтидорли футболчининг истиқболига ишониб, бу борада унга ёрдам беришга тайёр туришибди.

Шунингдек: "Наполи" "Хетафе"дан умидли ҳимоячи Маттиас Оливейрани ўз сафида ўйнашга таклиф қилди. У ҳақида кейинроқ батафсил гаплашамиз.


Неманья Матич "Рома"

Жозе Моуриньо исталган пайт ўзи суяниши мумкин бўлган "МЮ"нинг бирорта футболчисини Римга олиб келишларини талаб қилди. Сўнгги вақтлар Матич "қизил иблислар"нинг асосий футболчиси бўлмай қолди ва бу ҳолат "Рома"га жуда қўл келди. Сербиялик ярим ҳимоячи 33 ёш бўлишига қарамай, жуда меҳнаткаш ўйинчи. А Серия эса АПЛ футболи каби тезкор эмас. Шундай экан, футболчи ўз зиммасидаги вазифаларни бажариши анча осон бўлади. Ниҳоят, "Рома" таянч зонаси соф "рақиб ҳужумларини бузувчи" ўйинчига эга бўлди ва у клубнинг креатив ярим ҳимоячилари эркинроқ нафас олишига замин яратади. Бундан ташқари, римликлар Матич учун пул ҳам тўлашмади. Футболчининг "МЮ" билан шартномаси шу ёзда якунига етди ва бу жиҳат уни таклиф қилиш учун муҳим омиллардан бири бўлди десак, адашмаймиз.

Шунингдек: "Лилль"дан умидли ўнг қанот ҳимоячи Зеки Челик ҳам Римга келди. У ҳимоя қанотида Рик Карсдорп билан рақобат қилиши кутилмоқда.


Лука Йович "Фиорентина"

"Фиалкалар" Влаховичга ўринбосар излашда давом этишмоқда. Кабрал ва Пёнтек ўзларини ёмон намоён қилишмади, лекин "вазифа бажарилди" дейдиган даражада етарли ўйин кўрсата олишмади. Польшалик "Герта"га қайтади, "Реал"дан эса Влаховичнинг Сербиядаги шериги "фиалкалар"га келиб қўшилади. Афсуски, Испанияда унинг иқтидори кўринмади. Йович совринлар қўлга киритган бўлса-да, у ерда вақтини шунчаки бой берди. Энди эса катта футболга қайтиши ва у нега Европанинг энг иқтидорли форвардларидан бири саналганини кўрсатиб қўйиши керак. Хўш, у бунинг уддасидан чиқиб, юқори даражасига қайта оладими? Флоренцияда бу учун етарлича шароит бор. Шундай экан, уни кузатиш мароқли бўлади. Форвардлар билан тил топишишда Итальяно устасифаранг. Сўзимиз исботи сифатида куни-кеча ўртоқлик учрашувида Лука Йович "Фиорентина" сафида 4та гол уришга эришганини келтириш етарли бўлса керак.

Шунингдек: "Ювентус"дан иқтидорли Мондрагорани сафига қўшиб олди. Дарвозабон позициясини кучайтириш мақсадида эса "Аталанта"дан Голлини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олинди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг