UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30Осиё ўйинларида иштирок этаётган барча ўзбекистонлик спортчиларнинг натижалари битта саҳифада (LIVE) 0 21:42Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 21:00Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди 0 19:45Осиё ўйинларининг ўн иккинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 19:08Эртага Осиё ўйинларида боксчиларимизни учта финал кутмоқда (бошланиш вақтлари) 0 18:52Леау Роналдуга тегишли бўлган 7-рақам остида қайдномага киритилди 0 17:00Сауль Альварес октябрь ойида WBC чемпионлик камари учун жанг қилади 0 15:48"Яна офисдаман". Илия Топурия машғулотларни қайта бошлаганини маълум қилди 0 15:01Осиё ўйинларининг 12-кунини иккита кумуш медаль билан якунладик 0 13:27Буюк Британия спорт вазири "Манчестер Сити" учун энг ёмон оқибатларни истисно этмаяпти 0 12:39Махачев: "Яхши жангчи бўлиш учун сочни калта олдириш керак" 0 11:11Теренс Кроуфорд боксга қайтиш-қайтмаслиги ҳақидаги саволга қатъий жавоб берди 0 10:00Агар Дана Уайт аралашса, Жошуа Фьюри билан жангдан воз кечиши мумкинлигини айтди 0 08:54Бугун Ўзбекистон МТЖ Сурияга қарши майдонга тушади 0 20:00Осиё ўйинларининг ўн биринчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0

05 июн 16:56
Янгиликлар

Футбол

Бразилия Америка кубогига қарши – ҳатто футболчилар ҳам!

Америка кубоги бошланишига бир ҳафтадан сал кўпроқ вақт қолди, ҳали ҳам мусобақанинг бўлиб ўтиши умуман аниқ эмас.

Сиёсий муаммолар туфайли Колумбия ушбу мусобақани биринчи бўлиб йўқотди, бир неча кундан сўнг у Аргентинадан коронавирус инфекциясининг кучайиши сабабли олиб қўйилди.

Можаро ичида

КОНМEБОЛда турнирни ўтказиш учун бир нечта вариант бор эди, аммо энг "оптимал" вариант танланди: турнир Бразилияга берилди, бу ерда коронавирус билан боғлиқ вазият Аргентинага қараганда ёмонроқ. "Пандемия бошиданоқ мен ўлимдан пушаймон эканлигимни айтдим, лекин биз яшашимиз керак",- деди Бразилия президенти Жаир Болсонару.

Болсонару нафақат халқ орасида, балки сиёсатчилар орасида ҳам қораланди. Хусусан, сенатор Ренан Калльерос Соғлиқни сақлаш вазири Марсело Кейрогани танқид қилди: "Кейрога соғлиқни сақлаш вазири эмас, балки ҳаракатсизлик ва сукунат вазири. Ҳозир йирик халқаро мусобақани ўтказиш - бу ўз жонига қасд қилиш. У шифокор, бу ҳақда айтиб бериши шарт. У нима қилди? Ҳеч нарса!"

Калльерос, шунингдек, Копа Американи "ўлим турнири" деб атади ва футболчиларни, айниқса Неймарни, яқинлари ўлишда давом этаётган бир пайтда мусобақанинг олдини олиш учун чоралар кўришга чақирди. Ижтимоий тармоқларда "Копа Америкага ҳозир йўқ" хештеги ишга туширилди ва журналистлар ҳам мусобақа ўтказиш қарорини танқид қилдилар.

"Жанубий Америкадаги тўққизта терма жамоани пандемия эпицентрларидан бирига олиб келиш, бу бизнинг касаллик юқтирган минглаб беморларимизга йўналтирилиши керак бўлган маблағ ва эътиборни беҳуда сарф қилишга сабаб бўлади. Узр, биз, йўқ, деймиз. Копа Америка бу "Cova America" (Америка мақбараси)",- деб ёзган, журналист Жука Кфури. 

"Cova America’ вакцина ёки соғлом ақлга қараганда анча тезроқ келади",- деди собиқ соғлиқни сақлаш вазири Луис Энрике Мандетта (2020 йил апрел ойида Болсонару билан вируснинг олдини олиш чоралари тўғрисида баҳслашгандан сўнг ишдан бўшатилган). 

Футболчилар нима дейди?

Бразилия терма жамоаси футболчилари ҳам мамлакатда Америка кубогини коронавирус билан боғлиқ вазиятда ўтказиш қароридан норози. Globo’нинг сўзларига кўра, жамоа етакчилари бир-бирларига, шунингдек, бош мураббий Титега шубҳа билдиришган ҳамда Бразилия футбол конфедерацияси президенти Рожерио Кабокло билан учрашиб мусобақада иштирок этишдан бош тортишни муҳокама қилишмоқчи.

Турнирни Бразилияга бериш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг, терма жамоанинг бирон бир ўйинчиси сиёсий мавзуда ҳеч қандай изоҳ бермади. Терма сардори Каземиро эса, ҳатто мажбурий матбуот анжуманига келишдан бош торди. 

"Унинг бунга сабаблари бор эди. Мен футболчилардан гапирмасликларини сўрадим. Фурсат келганда улар гапиришади",- дея жавоб берди Тите "Реал Мадрид" ярим ҳимоячисининг йўқлиги тўғрисидаги саволга жавобан.

Бразилияликлар нега Америка кубогига қарши?

Бразилияда ҳар куни коронавирус билан боғлиқ 60 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилади. Лотин Америкаси мамлакати умумий ҳолатлар сони бўйича АҚШ ва Ҳиндистондан кейин учинчи ўринда туради, шу билан бирга бу давлатларнинг аҳолиси жуда кўп. Ўлим ҳолатлари ҳам сезиларли даражада.

Шу билан бирга, Бразилиядаги касалланиш ва ўлим кўрсаткичлари солиштирилса, ҳозирги кунда пандемия ҳолати энг ёмон аҳволга тушиб қолгани аниқ: кунлик кўрсаткич бўйича ҳар 60 минг беморга 2-3 мингта ўлим ҳолати тўғри келади.

"Бу ҳақиқий жиннилик. Гўё Рим Императори Нейроннинг Колизейда ёнғинни нишонлаш учун мусобақа ташкил этганидек", - дейди ўз ватани Бразилияда ковид тарқалишини таҳлил қилаётган америкалик невролог олим Мигел Николлис NYT нашрига берган изоҳида.

Содир бўлаётган воқеалар норозилик ҳолатлари билан бирга келади, чунки коронавирус иқтисодиётнинг заифлашишига, ишсизликка олиб келди. Бунинг натижасида оддий халқ вакиллари, албатта, азият чекишади.

Ҳукумат нима дейди?

Бразилия ҳукуматининг расмийлари икки нарсани иддао қилмоқда: 

Биринчидан, Бразилия чемпионати энди бутун мамлакат бўйлаб ўтказилмоқда ва ҳеч қандай муаммо йўқ. 

Иккинчидан, мусобақа томошабинларсиз ўтказилгандан буён делегациялар сони ҳам сезиларли даражада қисқартирилди: жамоалар атиги 65 кишидан (шу жумладан футболчилар ва мураббийларни) иборат бўлиши мумкин.

"Бу масала аллақачон ҳал қилинган",- деди Болсонару.

Мусобақа сўнгги бор 2019 йил айнан Бразилияда ўтказилган ва мезбонлар чемпионликка эришган эдилар. Шундан сўнг, 2020 йилдан бошлаб ҳар 4 йилда бир маротаба ташкил этилиши керак эди. Колумбия мезбонлик қилиши керак бўлган турнир катта эҳтимол билан бу йил ҳам номаълум муддатга қолдирилса керак. 

Европа чемпионатига рақобат қила оладиган ягона мусобақанинг тақдири сўроқ остида...

Ҳумоюн Орипов таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг