UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0

06 июн 11:42
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Бразилия ўз Олимпиячиларини Европага жўнатади

Бразилия айни пайтда коронавирус пандемиясидан энг кўп азият чекаётган мамлакатлардан бири бўлиб турибди.

Мамлакатда вазият шу қадар оғирки, ушбу юртда 2020 йил бирорта ҳам спорт мусобақаси ўтказилмаслиги хавфи бор. Бразилия ҳукумати Олимпия спорт турлари бўйича ўзининг элита атлетлари спорт формасини ушлаб туриш мақсадида 200 нафар спортчисини Европада ўтадиган ўқув-машғулот йиғинларига жўнатишга қарор қилди. 

Мазкур лойиҳа июль-декабрь ойлари учун мўлжалланган бўлиб, бу муддат орасида асосан Токио Олимпиадасига йўлланма олган атлетлар Европа йиғинида бўлишади. Режага кўра, спортчиларнинг дастлабки гуруҳи келаси ой Португалияда машғулот ўтказишади.

Коронавирус ўчоқларидан бири бўлмиш Бразилия касалликка чалиниш кўрсаткичи бўйича АҚШдан кейинги иккинчи ўринда турибди. Ушбу мамлакатда 650 минг кишида ушбу инфекция аниқланган бўлиб, уларнинг 35 мингдан ортиғи ҳаётдан кўз юмган. Касалликка чалиниш бўйича кунлик кўрсаткич сўнгги 2 кунда 30 мингдан зиёд бўлиб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг