UZ

Сўнгги янгиликлар

15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0 14:15Трамполин бўйича Жаҳон чемпионатида олтин медаль қўлга киритилди! 0 13:44"Дакар-2026": уч боксчимиз иштирок этган Олимпиадада икки олтин қўлга киритилди ва тарихий натижа қайд этилди 0 13:13Ирисметов Россиянинг ўйини ҳақида: "Улар кўпроқ испанларга ўхшаб қолибди" 0 12:42Макгрегор Нурмагомедов ва Двалишвили жанжалига муносабат билдирди + ФОТО 0 12:11Рамазон Темиров вазнидаги чемпионлик жангини ким суғурталаши маълум бўлди 0 11:40Спорт — миллат саломатлиги, илм-фан ва камолот омили! 0 11:09Here we go. Маурисио Почеттино - "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи! 0 10:38Нурмагомедов Абу-Дабидаги RAF турнирига киритилмайди 0 10:07Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Диёра Келдиёрова медаллар учун курашга киришади 0 09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0 09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0

04 дек 23:30
Янгиликлар

Қиличбозлик

Breaking! Эндигина спортга қайтган Алишер Усмонов кутилмаганда Халқаро қиличбозлик федерацияси президентлигидан кетди, бунга нима сабаб бўлди?

Шу йилнинг 30 ноябрь куни асли ўзбекистонлик тадбиркор Алишер Усмонов Тошкентда ўтказилган Конгресс давомда Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти этиб сайланган эди.

Усмонов вакилининг "Риа Новости" нашрига маълум қилишича, функционер президент этиб сайланган кунининг эртасига ихтиёрий равишда ўз лавозимини тарк этган.

"Алишер Усмонов ўзининг сўзсиз ғалабасидан сўнг FIE манфаатларидан келиб чиқиб, унга нисбатан жорий этилган юридик жиҳатдан асоссиз санкцияларнинг FIE ва унинг фаолиятига тарқалишига йўл қўймаслик учун зарур чораларни кўришини маълум қилди ва шу муносабат билан FIE ижроия қўмитасини ўз ваколатларини ихтиёрий равишда тўхтатиб тургани ҳақида хабардор қилди. Ҳаммаси қонун ва адолат доирасида ҳал қилиниши керак", деган Усмоновнинг вакили.

"FIE Ижроия қўмитаси 1 декабрь куни йиғилиб, унга федерациянинг самарали фаолиятини таъминлаш мақсадида жаноб Алишер Усмоновнинг FIE президенти лавозимини ўз ихтиёри билан тўхтатиш тўғрисидаги қарори ҳақида маълумот берилди", дейилади федерация расмий хабарида.

Усмонов 2022 йилда ташкилотдан кетганидан кейин федерацияни бошқарган грециялик Эммануэль Кациадакис яна FIE муваққат президенти бўлди.

Маълумот учун, Алишер Усмонов 2008-2022 йилларда Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти сифатида фаолият юритган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг