UZ

Сўнгги янгиликлар

14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0

21 май 15:42
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Breaking. Ўзбекистон икки нафар россиялик фигурали учувчини маҳаллийлаштирди. Улардан бири Олимпия ўйинлари совриндорининг қайлиғи

Россиялик фигурали учувчилар Екатерина Гейниш ва Дмитрий Чигирев Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Бу ҳақда ТАСС нашри хабар бермоқда.

"Гейниш ва Чигирев кейинги мавсумдан бошлаб, мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоаси номидан иштирок этишга тайёргарлик кўрмоқда. Маҳаллийлаштиришга оид ҳужжатлар керакли жойга тақдим этилган", дейилади манба хабарида.

Маълумот учун, Екатерина Гейниш ва Дмитрий Чигирев спорт жуфтлиги йўналишида чиқиш қилади. Улар Москва чемпионати ҳамда Кубок босқичи ғолиби ҳисобланади.

Екатерина Гейниш 2006 йил 18 март куни, Дмитрий Чигирев эса 2001 йил 1 апрелда Москвада туғилган. Улар жуфтликда Россиядаги бир қанча маҳаллий мусобақалар ғолиб ва совриндорларига айланган.

Шунингдек, Дмитрий Чигирев Олимпия ўйинлари совриндори Евгения Медведеванинг қайлиғи эканини таъкидлаш лозим. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг