UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

29 янв 10:16
Янгиликлар

Эшкак эшиш

Брестдан қайтган параканоэчиларимизнинг йиғини Тошкент денгизида давом эттирилади

Параканоэ бўйича терма жамоамиз аъзолари жорий йил ҳисобидан ўрин олган дастлабки хориж ўқув-машғулот йиғинини Брест шаҳрида ўтказиб қайтишди.

Бу ҳақида Ўзбекистон паралимпия ассоциацияси матбуот хизмати хабар бермоқда. Азиз Абдулҳабибов, Шаҳноза Мирзаева, Ҳайитмурод Шерқўзиев ва Ҳасан Қўлдошев мураббийлар Элдор Яхшибаев ва Артём Кармеев қўл остида Беларусда машғулот олиб бордилар. Брест шаҳрида бўлиб ўтган йиғин давомида мураббийлар штаби спортчиларнинг жисмоний тайёргарлигига урғу беришди.

Режага асосан навбатдаги машғулотлар 3 февларь куни Тошкент денгизида старт олади. Шунингдек, терма жамоамиз сафига Павел Сулаймонов ва Олимжон Солижонов ҳам қўшилади. 20 февралга қадар давом этадиган йиғин 6 нафар параканоэчиларимиз олдинда турган нуфузли халқаро мусобақаларга тайёргарликни давом эттирадилар.

Маълумот ўрнида, ҳамюртларимиз шу йилнинг 20-26 март кунлари Таиландда Параканоэ бўйича Осиё чемпионатида иштирок этишади. Май ойида эса уларни Германияда ўтадиган Жаҳон чемпионати кутиб турибди. Токио-2020 олдидан энг сўнгги мусобақага 25-28 май кунлари Дуйсбург шаҳри мезбонлик қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг