17 апр 16:55
Янгиликлар
Бу жанг учун Жонс ақлбовар қилмас даражада пул талаб қиляпти. Бунча пулни ҳаттоки Конор ҳам олмаган
Яримоғир вазн тоифасидаги UFC қироли бир йилдан бери оғир вазн тоифасидаги дебютига тайёргарлик кўряпти. Ўзининг вазн тоифасида машҳурлар қолмаганлиги ҳамда кам гонарар сабабли у янги вазн тоифасига ўтмоқчи.
Фрeнcис Нганну UFC260 кечасида ғалаба қозонгандан кейин, Жонс билан жанг қилишга келишилди. Уайт мамнуният билан қўлини узатди, бироқ Жонс савдолашишни бошлади, бу эса UFC раҳбарининг ғазабига сабаб бўлди.
Жонс ўзини Макгрегор билан таққослаб, UFC нинг рекорд нархини даъво қиляпти. Уайт шартларга рози эмас
UFC 260 дан кейин Жонс Нганнунинг кейинги рақиби бўлишига ҳамманинг ишончи комил эди. Жон камерунлик жангчи билан бўладиган баҳс шов-шувли бўлишига вада берди, ҳамда Twitter’да у тайёрлиги, лекин катта гонорар хоҳлаётганини айтиб ўтган.
Уайт бир йил олдин шу жангни ташкил қилишга ҳаракат қилган эди. Ўшанда Жонс 30 миллион доллар сўраган, Дана унга яримоғир вазн тоифасига қайтишни ва Реесга реванш беришни (кўплаб мухлислар Доменик Жонсни мағлуб қилган деб ҳисоблашади) маслаҳат берди. Аммо чемпион бунга рози бўлмади ва камардан воз кечди ҳамда 20 килограмм вазн тўплади. Нганнунинг ғалабаси яна тўқнашув масаласини очди.
Дана оғир келишувларга қарамасдан жангни ташкил қилишни истаётганини таъкидлади:
“Менга Жонс ва Нганну қарама-қаршилиги ғояси ёқяпти. Бугун кечқурун бу келишувни ҳал қилишимиз мумкин. Деррик Льюис Нганну билан жанг қилиши керак эди, лекин Жонс бу тўқнашувни ҳақиқатан хоҳласа… Шошманг, биринчи иш Твиттерда ёзиш, бошқаси октагонга чиқиш. Жон телефонни олиши ҳамда қўнғироқ қилиши керак ва шундан кейин биз келишувга эришамиз”.
Бу гаплардан сўнг Жонс “портлади”: у Twitter’да Данани танқид қилди ва яхши пул тўламаса кетишга тайёрлигини маълум қилди.
“Илтимос, мени бўшатинг. Шубҳасиз, Уайт мени ёмон кўради. Ўзимни қанотларим қирқилгандек ҳис қиляпман. Бошқа жойда фаолият юритишимга имкон беринг”,-деб Твиттерда ёзиб қолдирган, бироқ кейин уни ўчириб ташлаган. Ижтимоий тармоқдагилар Жонс Нганнудан қўрққанлиги сабабли, ақлбовар қилмас даражада гонарар талаб қилган деб ҳисоблашмоқда. Жоннинг ўзи ҳам мағлуб бўлишдан қўрқиб катта пул сўраганини тан олган:
“Оғир вазн тоифасида ғалаба қозонолмаслик эҳтимоли юқори бўлганлиги учун ҳам шундай қилдим. Нганну қўрқинчли, у менинг жағимни синдириш эҳтимоли бор, аммо кўпроқ гонорар эвазига рози бўлишим мумкин”.
Жонс ҳатто ўзини Макгрегор билан солиштириб, у оладигандек гонарарни ҳам талаб қилди:
“Агар Конор пул хоҳласа, ҳайратланарли эмас. Аммо Жон Жонс истаса, у қўрққан бўлади. Нега жангчи ўзига мос пулни талаб қилишдан қўрқиши керак? Бу одамни ғазаблантиради”, - деб айтган.
Даниэль Корме Жонни қўллаб-қувватлаб, “Буларга қарамасдан Жонс Нганнудан қўрқмайди, у айтади ва бажаради. Одамларнинг уни қўрқоқ деб аташаётгани нотўғри. Жонс мен кўрган энг қобилиятли жангчилардан бири. У ақлли ва жанг услубини назорат қила олади”,-деб ҳисоблашини айтган.
Жонс Нганну билан бўладиган баҳс учун 40 миллион, мураббий эса 50 демоқда, бу UFC учун ҳайратланарли рақам
Жон Нганну билан жангини шов-шувли бўлишига ишончи комил.
“Бир неча кун олдин UFC раҳбарияти билан телефонда гаплашдик ва уларга бу жанг учун 8 дан 10 миллионгача пул етмаслигини айтдим. Уларнинг таклифини кутяпман ҳамда рақамлар паст бўлмаслигидан умид қиламан.
Ҳеч кимда жангни кўриш учун бунча мухлис бўлмаганлигига ишончим комил. Мен кўп йил ишладим, операция бўлдим, энг хавфли рақибларга қарши курашдим. Ҳаётимдаги энг катта жангга қатнашаётганимда ўзимни телбадек ҳис қилмаслигим учун менга керакли пул лозим”, - дея маълум қилган.
У деярли 10 йил давомида дивизионда мағлубиятсиз фаолият юритди, бироқ Нганнунидан мағлубиятга учраса унинг карьерасига жиддий зарар етиши мумкин.
Жонснинг молиявий иштаҳаси ҳатто UFC учун имконсиз. Бир йил олдин 30 миллион талаб қилган бўлса, энди бу сумма 10 миллион долларга ошди. Унинг мураббийи Уайт унга 50 миллион беришга тўхтаганини маълум қилган, лекин бунча маблағ бокс учун мумкин, бироқ UFC учун ҳайратланарли рақамлар. Майк Винкелджон “Бу 100 миллион доллар ишлаб олган Флойд Мейвезернинг жангига ўхшаб катта бўлади. Нега UFC Жонга 50 миллион тўлашга рози бўлмаётганини тушунмаяпман? Жон Жонсдек супер юлдуз UFCга керак. Олдин улар Макгрегорга ишонишган, аммо ҳозир Конор ўзининг устунликларини йўқотган. Машҳурларгина UFC га пул олиб келишади”,-деб айтган.
Жонс UFC’даги энг устун жангчи ҳисобланади. Аммо машҳур эмас - молиявий ҳолати кучсиз
UFC жангчиларининг умумий рейтингида Жонс биринчи ўринни эгаллади: шу кунгача мағлубиятсиз 27 та жанг ўтказди, шунингдек 23 ёшида энг ёш чемпион бўлган. Бироқ Жонс UFC даги энг машҳур жангчи эмас. Жонс иштирокидаги мусобақалар транслацияси миллиондан ошмаган.
Жонс қатнашган турнирларнинг ўртача кўрсаткичи 500 минг бўлган ва унинг иштирокидаги энг яхши учта турнири миллиондан ҳам ошмаган:
UFC 214-Жонс-Кормье 2:860,000;
UFC 182-Жонс-Кормье:800,000
UFC 232-Жонс-Густафссон 2:700,000
Бунинг барчасига Жонснинг тушунарсиз услуби сабаб, чунки у деярли нокаут билан ғалаба қозонмайди ва жангларининг кўпи ҳакам қарори билан ҳал бўлади. Жонснинг сўнгги йиллардаги ёрқин баҳсларини деярли топа олмайсиз, ёшлигида ўзини кўрсатган бўлса, ҳозирда фақатгина совуқ натижалар кўрсатмоқда. У Макгрегордек пул олишни хоҳлайди, лекин уни ирландиялик билан таққослаш имконсиз.
Конор - UFC учун пул манбайи: ирландиялик иштирокидаги етти мусобақа транслацияси миллиондан ошди. Бу жудаям ажойиб натижа. Лекин Жонс сўраётган гонорарни ҳатто Конор ҳам олмаган: ирландиялик асосан транслациядан кўпроқ пул олган. Масалан, Порье билан иккинчи жанг учун Конор 5 миллион, Хабиб билан баҳсдан 3 миллион ишлаган. Жон боксчилар оладиган 10 миллион долларни талаб қиляпти, бироқ бу UFC учун сезиларли даражада паст.
Жонс 2020 йил февралдан бери жангларда қатнашмади. Ҳозирда у 20 килограмм вазн тўплади. Жоннинг машғулот қилаётган видеоларида у Нганнудан фарқли равишда қўпол ва семиз кўринади.
Жонснинг талабларига Уайт рози бўлмаслиги ҳам мумкин. Яқинда у Дана билан келишувга эришганини айтган бўлсада, бироқ бу апрель ҳазилига айланиб кетди. Жонс таваккал қилмаслиги ва дебютини Нганнуга қараганда кучсизроқ жанги билан ўтказгани мақул. Агар бу жанг содир бўладиган бўлса унинг рақамларни камайтириш нияти йўқ, шунингдек Уайт бу йил ёзда Нганну-Льюис баҳсини ўтказишга деярли тайёр.
Sports.ru сайти асосида Озода Қаюмова тайёрлади
Фикрлар