26 июн 16:41
Янгиликлар
Бу ноҳақлик! Нега Фергюсонга чемпионлик жанги берилмайди? Чемпионликка лойиқ жангчи ҳақида қизиқарли маълумотлар
Булар Хабиб ва Фергюсон. Хабибнинг UFCдаги натижаси ўн бир ғалаба, Фергюсонда эса бу кўрсаткич ўн иккитани ташкил этади. Жангчилар ўртасидаги энг қизиқарли фарқ Тони ҳали бир марта ҳам тўлақонли чемпионлик жангида иштирок этмаган. Бу ноҳақлик.
Тонининг UFCда эришган қизиқарли кўрсаткичлари:
-UFCда ўн иккита жангдан иборат ғалабали серия;
-UFC енгил вазн дивизиони тарихидаги кетма-кет энг кўп ғалаба қозонган спортчи;
-Ҳозирда фаолиятини олиб бораётган UFC жангчилари орасида кетма-кет энг кўп ғалаба қозонган спортчи;
-UFCдаги 15 та жангининг 11 тасини муддатидан аввал якунлаган;
-Сўнгги саккизта жангдан еттитасида энг яхши жанг соврини эгаси;
-Фергюсон рақибларини нафақат мағлуб этади, балки яксон қилади.
Фергюсон UFCдаги сўнгги мағлубиятини қабул қилганда промоушен қандай эди?
Тони Фергюсон сўнги бор 2012 йилда мағлуб бўлганди
-Қизлар ҳали UFCда жанг қилмагандилар;
-Ҳозирги UFC чемпионлари Камару Усман ва Генри Сехудо ММАда бир марта ҳам жанг қилишмаган;
-Ўша даврда енгил вазн тоифасидаги чемпион Бен Хендерсон эди;
-Андерсон Силва ва Жорж Сен-Пьер UFC чемпионлари ҳисобланишар эди;
-UFCда ўтаенгил вазн пайдо бўлганига эндигина икки ой бўлганди.
Фергюсоннинг UFCдаги барча қурбонлари:
Майкл Рио-нокаут
Кацунори Кикуно-нокаут
Дэнни Кастильо-очколар ҳисобига кўра
Абель Трухильо-нокаут
Глейсон Тибау-нокаут
Жош Томсон-очколар ҳисобига кўра
Эдсон Барбоза-нокаут
Лэндо Ванната-нокаут
Рафаэл дус Анжус-очколар ҳисобига кўра
Кевин Ли-нокаут
Энтони Петтис-нокаут
Дональд Серроне-нокаут
Тони UFCдаги биринчи ва сўнгги мағлубиятини кимдан қабул қилган?
Тони Фергюсон UFCга 2011 йилда The Ultimate Fighter промушенидаги ажойиб жанглари туфайли кириб келган. Тони The Ultimate Fighter'нинг ҳақиқий юзи эди. Фергюсоннинг UFCдаги фаолияти ҳам яхши бошланади. Дастлаб Аарону Райлини жағини синдиради, кейинги жангида Ива Эдвадрсни очколар ҳисобига кўра мағлуб этган. Учинчи жангини 2012 йилнинг май ойида ўтказиши лозим эди. Тонига рақиб топишга жуда кўп вақт кетиб қолади. Унга қарши жанг қилиши лозим бўлган жангчилар Деннис Холлмен ва Тиаго Таварес бирин-кетин жароҳат олишади. Шундан сўнг, рақиб сифатида Майкл Жонсон тайинланади. Майкл Тонига нисбатан UFCга аввалроқ кириб келган ва унинг рекорди 2-2 ни ташкил қиларди. Жанг тўлиқ уч раунд давом этади. Фергюсон жангнинг бошидан октагон марказини эгалашга ҳаракат қилади, лекин жангга тайёрлаган режасини тўлиқ бажара олмайди. Фергюсон кўплаб кучли зарбалар йўллашга ҳаракат қилади, лекин унинг кўп зарбалари манзилга етиб бормасди, Жонсон эса жангни тўлиқ иккинчи рақамда ўтказиб, кўплаб аниқ зарбалар беришга эришади. Майлк Тонини нокдаун ҳолатига туширмаган бўлсада, кўплаб дахшатли ҳолатларга тушириб қўйишга эришади. Тони мағлуб бўлаётганини сезади ва учинчи раундда бор кучини ишга солишга ҳаракат қилди. Лекин рақиб ҳали ҳамон унга қарши унинг услубида ажойиб жанг олиб борарди. Жанг якунига етганидан сўнг ҳакамларнинг барчаси бир овоздан 30-27 ҳисобида Майклнинг ғалабасини эълон қилишди.
«Биринчи раундда у менинг бошимга жуда кучли оёқ зарбасини беришни уддалади, шундан сўнг мен ўзимга кела олмадим. Кейин ҳаракатларимда чегараланишлар пайдо бўлди»,-деганди жангдан сўнг Фергюсон.
Икки йил аввал улар яна учрашишлари мумкин эди.
Фергюсон ва Жонсон ўзаро жангларидан сўнг, уларнинг фаолияти бир бириникидан кескин фарқ қилди. Тони мағлубиятдан сўнг кетма-кет ўн иккита жангда ғалаба қозониб, UFCнинг юлдузига айланди. Майклнинг ишлари эса ортга қараб кетди. Майклнинг Тони билан бўлган жангдан сўнг UFCдаги рекорди 8-8. Тони ва Майкл 2017 йилда яна бир бор тўқнаш келишлари мумкин эди, лекин жанг ташкил этилмади. Ўшанда Фергюсон Хабиб билан жанг қилиши керак эди, бироқ охирги дақиқаларда Хабибнинг соғлиғи ёмонлашгани сабабли жанг бекор қилинади. Шунинг учун Тонига тезлик билан рақиб қидирлади ва рақиб сифатида Жонсон топилади. Лекин, Фергюсон у билан жанг қилишни истамайди ва шу тариқа жанг ташкил этилмайди. Тони нега Майклга қарши реваншга рози бўлмаганини қуйидагича ифодалайди:"Чемпионлик жанги бўлмагани сабабли жангга рози бўлмадим, Чемпионлик жанги бўлмаса, ўз-ўзидан менга бериладиган пул мукофоти камаяди. Агар менга чемпионлик жанги сингари пул беришса, Майкл билан жанг қилишга розиман",-деб фикр билдирганди.
Майкл Жонсон Хабиб Нурмагомедов билан ҳам жанг қилган, Ўшанда Хабиб рақини учинчи раундда бўғиш усули билан мағлуб этишни уддалаган.
Тони ва Хабибни жангини ташкил этиш учун UFC тўрт бор ҳаракат қилган. Ҳар сафар жангга оз қолганида икки спортичидан бирининг жароҳат олиши сабабли бекор қилинади.
Охирги икки йилда Тонида кўплаб муаммолар бўлди. Хабибга қарши жангига бир ҳафта қолганида оёғидан жиддий жароҳат олади, уни олти ой давомида даволашга мажбур бўлди. Энтони Петтис билан қонли жангда иштирок этди, Уни сал қолса жинни деб аташди, лекин у қайтди. Қайтганда ҳам чиройли қайтди. Шундай экан, Тонига чемпионлик жангида иштирок этишга имкон бермаслик бу адолатсизлик, ноҳақлик бўлади.
Хорижий сайтлар асосида Ниғмонхўжа Нозимов тайёрлади
Фикрлар