17 окт 12:12
Янгиликлар
Бокс/ММА
"Бу осон эмас". Сехудо Ян ва Двалишвили ўртасидаги бўлажак жанг ҳақида гапирди
UFC собиқ чемпиони Генри Сехудо UFC 333 турнирида россиялик Пётр Ян ва грузиялик Мераб Двалишвили ўртасида бўладиган жанг ҳақида фикр билдирди.
"Менимча, агар Мераб ғалаба қозонса, у дивизионда ўн йилликнинг энг яхши жангчисига айланади. Пётр эса ҳали чемпионлик камарини бирор марта ҳам ҳимоя қилмаган. Шунинг учун бу масалада гапириш осон эмас. Мен Алджамейн Стерлингни ундан юқорироқ қўйган бўлардим.
Аммо Мераб ғалаба қозонса, у ҳеч қандай изоҳ ва шартларсиз тарихдаги энг буюк жангчига айланади. У ҳаммани мағлуб этди. Мендан тортиб Янгача — мутлақо барча рақибларини енгди. Унга муносиб баҳо бериш керак", — дея Сехудонинг сўзларини келтиради MMA Junkie нашри.
Ҳавола :
Манба : MMA Junkie
Фикрлар