UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

19 май 17:55
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Бу қизиқ! Мажбурий ўзгариш сабаб октагонга чиқиб, чемпион бўлган UFC жангчилари

UFC доим қизиқарли ва муросасиз чемпионлик жангларини ташкил этади.

Бироқ доим ҳам воқеалар ташкилотчиларнинг истаганидек бўлмайди. Баъзида жангчилар жароҳат олиши ва уларнинг ўрнига бошқа спортчилар октагонга кўтарилиши мумкин бўлади. Бугун мажбурий ўзгариш сабаб октагонга чиқиб, чемпион бўлган UFC жангчилари ҳақида фикр билдирамиз.


Карлос Кондит 

2012 йилда яримўрта вазн тоифаси UFC'да Жорж Сен-Пьер ҳукмдорлиги остида ўтаётган эди. Чемпион навбатдаги жангини Ник Диасга қарши ўтказиши лозим эди. Бироқ Ник интервьюлардан бирида UFC ҳақида кўплаб керак бўлмаган гапларни гапирди ва шу сабабли ҳам Дана уни Карлон Кондитга алиштирди. Бироқ Жорж ҳам жангга оз қолганда жиддий жароҳат олди. Шундан сўнг чемпионлик жанги бекор бўлди. Жорж Сен-Пьер жароҳатдан қутилганидан сўнг янада жиддийроқ жароҳат олди ва эндиликда Дана вазнда вақтинчалик чемпионни аниқлаши керак эди. Ник учун Кондит рақиб сифатида берилди. Тўлиқ давом этган баҳсда Ник мағлуб бўлди ва шу тариқа Карлос Кондит Жорж Сен-Пьернинг ўрнига октагонга кўтарилиб, UFC камарини қўлга киритди.


Даниел Кормье

UFC 177 кечасида яримоғир вазн тоифасида UFC камари соҳиби Жон Жонс даъвогар Энтони Жонсонга қарши жанг қилиши лозим эди. Бироқ Жон Жонснинг суд билан муаммолар бўлгани сабабли жанги бекор бўлди. Шундан сўнг UFC Жон Жонсни камардан маҳрум қилди ва унинг ўрнига Даниель Кормье Жонсонга рақиб сифатида берилди. Жанг куни эса Жонсон курашчига қарши жангга тайёр эмаслиги кўриниб қолди. Даниел Кормье уни қийинчиликсиз мағлуб этди ва яримоғир вазн тоифасида UFC камарини қўлга киритди.


Жон Жонс

2011 йилда яримоғир вазн тоифасида UFC камари соҳиби Маурисио Руа бўлган. У Рашад Эвансга қарши жанг қилиши лозим эди, бироқ жангга оз қолганида Рашад жароҳат олди ва унинг ўрнига UFC 23 ёшли истеъдодли жангчи Жон Жонс октагонга ташлашга қарор қилди. 2 ярим раунднинг ичида Жонс рақибини мағлуб этди ва UFC камарини қўлга киритди. Бу ғалаба орқали Жонс UFC'да чемпион бўлган энг ёш жангчига айланди.  


Дастин Порье

Холлоуэй - Порье ўртасидаги вақтинчалик чемпионлик жанги иккита сабабга кўра содир бўлди. Биринчидан вазн чемпиони Хабиб Нурмагомедов Конорга қарши жангдан сўнг тўққиз ойлик четлатишга учраганди. Биринчи рақамли даъвогар Тони Фергюсон эса Холлоуэйга қарши жанг қилишдан воз кечди ва шу сабабли ҳам Максга Дастин рақиб сифатида берилди. Кўпчилик учун бу жангда Холлоуэй фаворит ҳисобланарди. Бироқ беш раунд давом этган жангда Порье вақтинчалик камарни қўлга киритди.


Жастин Гетжи

UFC 249 кечасида Хабиб Нурмагомедов Тони Фергюсонга қарши октагонга кўтарилиши лозим эди, бироқ коронавирус сабабли чемпион жанг қила олмади. Аммо ташкилот раҳбари бу оқшомни сақлаб қолиш учун Тонига қарши жангга Гетжини ташлашга қарор қилди. Жастин ҳам қисқа муддатда октагонга кўтарилишга рози бўлди ва ҳеч ким кутмаганида Гетжи ғалаба қозонди. Шу тариқа, у вақтинчалик UFC камарини қўлга киритди.


Ниғмонхўжа Нозимов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг