UZ

Сўнгги янгиликлар

12:08Фёдор Емельяненко: "Худога шукур, умримда бирор марта ҳам кўчада уришмадим. Можаролар оғзаки ҳал қилинган" 0 11:30"Президент Олимпиадаси"нинг илк куни 10 та вазн тоифасида ғолиблар аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 10:59А Серия. "Ювентус" ютқазди, "Наполи" меҳмонда 4 та гол урди 0 10:17Бектемир яна кутадиган бўлди. Мунгия расман рус боксчисига қарши жанг ўтказади 0 09:30Бибисара қўнғироқ чалиб бошлаб берган Clutch Chess турнирининг иккинчи куни Жавоҳир қандай натижа қайд этди? 0 08:58Халқаро дзюдо куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 08:23Англия лига Кубоги. "Манестер Сити" "Брайтон"ни енгди, Ҳусанов захирадан майдонга тушди 0 07:46Тошкентда яна катта спорт байрами: Ислам Махачев ва Федор Емельяненко келадиган Жаҳон чемпионатига оз қолмоқда! 0 07:02Ян ва Двалишвилининг трилогия учун гонорари айтилганидан бироз кўпроқ бўлиб чиқди 0 23:13Волкановски ва Мовсар Евлоевнинг гонорарлари маълум 0 22:38UFC 337 турнирининг асосий жанги айтилди 0 21:46Карлос Пратес: "Махачевнинг меросига чек қўяман" 0 20:50UFC Сидней турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 20:03Хитойда Мбаппе билан боғлиқ можаро сабабли Ла Лига ўйинлари трансляция қилинмайди 0 19:29Пëтр Ян UFC`нинг энг яхши уч жангчиси қаторига кирди 0

20 апр 17:02
Янгиликлар

Бокс/ММА, Шахмат, Қизиқарли!

Бу қизиқ! Шахбокс ҳақида биласизми?

"Olamsport.com" ижодкорлари муштарийларга спорт олами ҳақида қизиқарли материаллар тақдим қилишда давом этади.

Бугунги мавзумиз — шахбокс. Жисмоний ҳам ақлий кучингиз синовдан ўтказиладиган спортнинг ушбу турида рақибингизни бокс ва шахмат элементлари воситасида енгишингиз талаб қилинади. Жаҳон миқёсидаги машҳурлиги кундан кунга ортаётган спортнинг ушбу тури ҳақида қуйида батафсил маълумот берамиз.


Шахмат бокси нима ўзи?

Шахбокс — бу шахмат ва бокснинг бирлаштирилиши натижасида пайдо бўлган, жисмоний куч, заковат, жасорат ва стратегик маҳоратни талаб қиладиган ажойиб спорт тури. Шахмат бокси билан шуғулланувчилар унинг фалсафасини ҳаёт учун кураш сифатида ифода этишади. Спортнинг бу турида муваффақиятга эришиш фақат яхши боксчи ёки зўр шахматчи бўлиш кифоя қилмайди. Омадга эришиш учун уларнинг ҳар икковини мутаносиб равишда олиб бориш керак. Бокс матчларида адреналин ҳосил бўлиб, юрак уриш тезлиги 160 дан ортиб кетади. Шунда сиз тўсатдан шахмат столи олдида пайдо бўласиз. Энди тинчланасиз ва хато қилмасдан, рақибингизни енгиш ҳақида бош қотира бошлайсиз. 

Спортнинг мазкур туридаги жанглар расман 2003 йилдан бери ўтказилиб келинади. Профессионал мусобақаларда иштирок этиш учун 17-35 ёш орасида бўлиб, камида 50 та ҳаваскор жанг ўтказиш тавсия қилинади. Шахмат учун минимум 1800 Эло очконгиз бўлиши керак. Ушбу спорт тури билан ҳаваскор даражада шуғулланиш учун ҳеч қандай чекловлар йўқ.


Шахбокс қандай ўйналади?

Шахмат бокси мусобақалари жами 11 раунддан (бокс - 5, шахмат - 6) иборат. Матч шахмат раунди билан бошланиб, шахмат раунди орқали давом эттирилади. Бокс раунди 3 дақиқа, шахмат 4 дақиқа ўйналади. Шахбокс баҳси 39 дақиқа даврм этиши мумкин. Раундлар орасида тайёргарлик учун 1 дақиқа берилади. Беллашув мот ёки нокаут билан якунланиши мумкин. Баҳс тўлиқ давом этиб, шахматда дуранг қайд этилса, боксда кўпроқ очко тўплаган спортчи ғолиб бўлади. Агар иккала турда ҳам кучлар тенг келса, шахматда қора доналарда ўйнаган томон ғалаба қозонади. 


Шахмат боксидаги вазн тоифалари:

Эркаклар:

Енгил вазн: -70 кг

Ўрта вазн: -80 кг

Ярим оғир вазн: -90 кг

Оғир вазн: +90 кг


Аёллар:

Енгил вазн: -55 кг

Ўрта вазн: -65 кг

Ярим оғир вазн: -75 кг

Оғир вазн: +75 кг

Сўзимиз охирида Бутунжаҳон шахмат бокси ташкилоти (WCBO) мазкур спорт тури бўйича 2021 йилда ўтказишни режалаштирган нуфузли мусобақалар кўйзатини келтирамиз. Эътиборли жиҳати, улар орасида октябрь ойида Москва мезбонлик қиладиган 4-жаҳон чемпионати баҳслари ҳам бор.

1. Сентябрь: IFC - PRO - CHESSBOXING (Франция);

2. Октябрь: NORDIC CHESSBOXING FIGHT NIGHT (Хельсинки, Финляндия);

3. Октябрь: 4TH WORLD CHESSBOXING CHAMPIONSHIP (Москва, Россия);

4. Декабрь: INDIAN OPEN INTERNATIONAL CHESSBOXING CHAMPIONSHIP (Калькутта, Ҳиндистон)


Интернет маълумотлари асосида Фахриддин Рўзиев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг