UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45UFC ходими Дана Уайтнинг Contender Series турниридан сўнг ташкилот билан жангчи сифатида шартнома имзолади 0 18:12Ботир Раҳимов теннис мактабидаги қурилиш ишлари билан танишди (ФОТО) 0 17:30Чисора фаолиятини якунламайди, у декабрь ойида рингга қайтади 0 16:51"Лугано" бош мураббийи Беҳруз Каримовнинг ҳолатига тўхталиб ўтди 0 16:18Сузиш: Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида Олимпиада ва дунё биринчилиги чемпионлари қатанашади 0 15:502036 йилги Олимпиада учун эҳтимолий мезбонлар рўйхати маълум. Улар орасида Ҳиндистон, Қатар ва Туркия бор! 0 15:18WBA рейтинги янгиланди: Ҳасанбой Дўсматов қани? 0 14:47Жезуш Роналдунинг баёноти ҳақида: "Ҳозир уни ўқиб чиқмоқчиман, айтадиган гапим йўқ" 0 14:19Mағлубиятсиз UFC жангчиси Доғистонга бориб шуғулланиш нияти жиддий эканини айтди 0 13:53Ариэль Хельвани: "Шевченконинг UFC унвонидан воз кечиши ихтиёрий бўлмаган" 0 13:22Пётр Ян Двалишвили билан жангига 18 кун қолганида ажойиб жисмоний ҳолатини намойиш этди + ФОТО 0 12:46Ўзбекистон 270 дақиқадан буён Кореяга гол ура олмаяпти 0 12:1211 боксчимиз жой олган WBC рейтинги янгиланди. Бир вазнда 3 чарм қўлқоп устамиз! 0 11:49Муроджон Йўлдошев Жаҳон чемпионатидаги юришини бошлашга шай! 0 11:13Мелиқўзиев WBА чемпионлик камари жанги учун ўз гонораридан ҳам воз кечмоқчи 0

26 окт 17:13
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Бу рейтингларни ким ва нимага асосланиб тузишини билмайман - Ислам Махачев. У яна нима қилиши керак?

Теглар :  Ислам Махачев
21 октябрь куни Абу-Дабидаги “Этиҳад Арена”да UFC 294 турнири бўлиб ўтди. Оқшомнинг асосий юлдузи Ислам Махачев бўлди.

У навбатдаги камар учун ҳимоя жангини ўтказди. Доғистонлик жангчи Александр Волкановскини шафқатсиз тарзда нокаутга учратди. Аммо жангдан кейин Pound-for-pound рейтинги маълум қилингач, кўплаб саволлар туғилди. Унда вазн тоифасидан қатъий назар, ташкилотнинг энг яхши жангчилари рейтинги тузилади. Кўпчилик Волкановски икки марта мағлуб этилгач, Махачев доминант бўлиб олишини кутиб турганди, бироқ янгниланган рейтингда Ислам бир поғона кўтарилди ва иккинчи ўринга жойлаштирилди. 


Чемпионнинг ўзи аллақачон уйга қайтиб бўлган. “Ушатайка” (россиялик спорт блогери) билан суҳбатда ушбу ҳолатга изоҳ беришга улгурди. Унинг таъкидлашича, рейтинглар қандай принцип асосида тузилишини умуман тушунмайди. “Бу рейтингларни ким ва нимага асосланиб тузушини билмайман. Биринчи рақамли P4P’ни таслим этдим, аммо улар мени биринчи поғонага жойлаштиришмади. Буни ажабланарли жойи йўқ, балки баъзи фойдалари бордир. Яна қандай йўл билан етакчи бўлиб олишимни англай олмаяпман. Агар сиз биринчи рақамли жангчини енгиб ҳам ундан пастдамисиз, мен буни изоҳлаб бера олмайман, узр”, деган Ислам.


Таъкидлаш жоизки, ташкилот Махачевни олий поғонага қўйишини ҳамма ҳам кутмаганди. Масалан, собиқ UFC жангчиси Алексей Кунченко ҳозирча Ислам P4P рейтингида етакчилик қилмаслигини тахмин қилган. “Албатта, P4P’да биринчи ўринга Жонсни қўйган бўлардим, чунки у афсона. Махачев унга тенглашиб олиши учун ҳали анча жанг ўтказиши лозим. Агар 10 марта ҳимоя жангини ўтказса, кейин ўйлаб кўрса бўлади. У яхши жангчи, бироқ ҳозирча Исламга олий ўринни бермаган бўлардим”, дейди Кунченко. Шу билан бирга, америкалик чемпион камдан-кам жанг қилади, деган аргумент пайдо бўлади. Жонс 44 ой (3ярим йилдан кўпроқ) ичида битта жанг ўтказди. Худди шу вақт ичида доғистонлик 7 марта жанг қилди, икки марта чемпионлик камарни ҳимоя қилиб, барчасида зафар қучди. 

Афтидан, Ислам P4P рейтингида биринчи ўринга қўйилмаганининг муҳим сабаби бор ва бу Жон Жонс билан Стипе Миочичнинг бўлажак жанги. Ҳатто Жонс жамоаси ичида супер юлдуз ўзининг сўнгги йилларини ўтказаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалган. Агар UFC ташкилотчилари афсонавий жангчилардан бирини жангига 3 ҳафта қолганида олий ўриндан олиб ташлашса, ғалати бўларди. (Рейтинг эълон қилинганида ҳали Жонс - Миочич жанги бекор бўлмаганди). Махачев биринчи ўринни эгаллаши учун ҳали яна бироз вақт керак бўлади. У ўз вазнида мутлақ тенгсиз ва иккинчи камарга эга бўлишни ният қилган.


Хорижий сайт асосида Хабиб Жўрабоев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг