UZ

Сўнгги янгиликлар

10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0

14 янв 09:48
Янгиликлар

Тадбирлар

Бу йилги комплекс мусобақаларга тайёргарлик масаласи муҳокама қилинди

2025 йил ҳам спорт оламида бир қатор комплекс мусобақалар ўтказилиши белгиланган.

Спорт вазири Адҳам Икрамов ва Отабек Умаров бошчилигидаги Ўзбекистон МОҚ раҳбарияти иштирокида ушбу йил кутиб турган ана шундай ўйинларга тайёргарлик мавзусида йиғилиш ўтказилди. 

Йиғилиш аввалида Спорт вазирлиги бошқарма бошлиғи Акром Низаметдинов 2025 йил кутиб турган комплекс мусобақалар, ташкилий қўмита талабларига кўра уларда иштирок этиш бўйича ёш чегаралари, Ўйинларга киритилган спорт турлари каби умумий маълумотларни бериб ўтди.

Даставвал, 7-14 февраль кунлари Хитойнинг Харбин шаҳрида ўтиши режалаштирилган IХ қишки Осиё ўйинларига олиб борилаётган ҳозирлик кўриб чиқилди. 

Унда Қўмита раиси ўринбосари Шерзод Ташматов Ўйинларда иштирок этиши кутилаётган атлетлар, спорт турлари, терма жамоаларнинг тайёргарлиги борасида батафсил маълумот берди. Шунингдек, ҳар бир спортчининг қайси санада Харбинга етиб бориши, олиб бораётган машғулотлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

Ўз ўрнида, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти, МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров делегация аъзоларининг тайёргарлиги аъло даражада бўлиши лозимлиги, мазкур мусобақа Милан-Кортина-2026 қишки Олимпия ўйинларига ҳозирлик кўраётган атлетларимизнинг имкониятини кўздан кечиришга ёрдам беришини таъкидлади. 

Қолаверса, спортчиларимизнинг манзилга керакли муддатларда етиб боришларини таъминлаш, уларнинг экипировкаларини яна бир карра назоратдан ўтказиш, Атлетлар шаҳарчасида делегация аъзолари учун барча зарур шароитларни яратиш каби йўналишлар бўйича тавсиялар берилди.

Суҳбатда комплекс мусобақаларга ёшлар терма жамоаси аъзоларини ҳам кенг жалб қилиш, бу орқали уларнинг маҳорати ва халқаро тажрибасини ошириб бориш муҳимлиги борасида фикрлар билдирилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг