UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

02 фев 11:01
Янгиликлар

Оғир атлетика

Бугун, 02.02.2020да Олимпиада чемпиони бўйдоқлик билан хайрлашади

Бугун ўзига хос чиройли рақамлар жам бўлган кун - 2020 йил 2 февраль!

Бундай кун охирги марта 909 йил аввал содир бўлган экан. Бундай рақамларда ифодаланган сананинг ёзилиши бошдан охирига қараб ҳам, охиридан бошига қараб ҳам бир хил ўқилади.

Айнан мана шундай чиройли ёзиладиган санада оғир атлетика бўйича Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони, жаҳон рекордчиси Руслан Нурудинов бўйдоқлик билан хайрлашади. Бугун Русланнинг тўйи. Файзли оқшом Андижонда бўлиб ўтади. 

Нурудинов танлаган умр йўлдоши ҳам спортчилар оиласидан - синхрон сузиш бўйича терма жамоамизнинг собиқ аъзоси, айни пайтда мураббийлик фаолиятини бошлаган Алмира Маматказина!  Алмира чим устида хоккей бўйича тажрибали мураббий Ринат Маматказиннинг фарзанди ҳисобланади. 

Фурсатдан фойдаланиб, сайтимиз ижодкорлари ва ўқувчилари номидан Руслан Нурудиновга оилавий бахт, тинчлик-хотиржамлик тилаймиз. 

  

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг