UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0

15 окт 09:41
Янгиликлар

Шахмат

Бугун 15 ёшли халқаро гроссмейстеримиз Нодирбек афсонавий Вишванатан Ананд билан ҳисоб-китоб қилади

Шу кунларда Англиянинг Мэн оролида дунёнинг 154 нафар кучли шахматчилари иштирокидаги нуфузли халқаро турнир бўлиб ўтмоқда.

Мукофот жамғармаси 433 000 АҚШ долларини ташкил этувчи Grand Swiss турнирида Ўзбекистон шарафини 17-жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов ҳамда 15 ёшли халқаро гроссмейстеримиз Нодирбек Абдусаттаров ҳимоя қилмоқда. Қосимжонов 2657, Абдусаттаров эса 2608 рейтинг очкосига эга. 

Мусобақада муваффақиятли дона сураётган истеъдодли шахматчимиз, 15 ёшли халқаро гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов 5 имкониятдан 3,5 очко жамғариб, қўшимча кўрсаткичларга кўра 10-ўринни эгаллаб турибди. Турнирда 106-рақам остида таснифланган ҳамюртимиз кетма-кет икки халқаро гроссмейстерни мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. 

Бугун Абдусатторов 3 очко жамғариб турган собиқ жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик халқаро гроссмейстер Вишванатан Ананд (2765)га қарши қора доналарда ҳаракат қилади. Бу баҳсга бўлган қизиқиш жуда ҳам юқори. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
15 окт 10:14:28
Janob Mirzo
Уша анандни ютса коганларни духи тушиб кетарди,Омад тилемиз шахматчимизга
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг