UZ

Сўнгги янгиликлар

11:09Here we go. Маурисио Почеттино - "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи! 0 10:38Нурмагомедов Абу-Дабидаги RAF турнирига киритилмайди 0 10:07Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Диёра Келдиёрова медаллар учун курашга киришади 0 09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0 09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0 08:34Нурмагомедов ва Двалишвили Абу-Дабида назорат остида қолмоқда 0 08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0 07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0 07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0 21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0

17 сен 10:07
Янгиликлар

Футбол

Бугун 23:00. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол"

Бугун Осиё чемпионлар лигасининг 4-турида "Пахтакор" "Ал Ҳилол" билан ўйнайди.

Бугунги баҳсда дисквалификация сабабли "Пахтакор"га Элдор Суюнов ва Драган Черан ёрдам бера олмайди. Бугунги учрашувда "Пахтакор" мезбон сифатида ўйнайди. Гуруҳда ҳозирча "Ал Ҳилол" 9 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, "шерлар" 6 очко билан 2-поғонани эгаллаб турибди.

"Пахтакор" ва "Ал Ҳилол" жамоалари ўртасидаги ўйин 17 сентябрь, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 23:00да Дохадаги "Ал Жануб" стадионида бошланади.

Кеча ўйиндан олдинги матбуот анжуманида Шота Арвеладзе ва Жалолиддин Машарипов иштирок этишди. Бугунги баҳсни баҳрайнлик Наваф Шукрулла бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади.


ОЧЛ-2020, 4-тур, "B" гуруҳи
"Пахтакор" (Ўзбекистон) - "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони)
Бош ҳакам
: Наваф Шукрулла Абдулла Ғайят (Баҳрайн)
Қанот ҳакамлар: Муҳаммад Жафар Муҳаммад Салмон (Баҳрайн), Абдулла Солиҳ Алроваими Абдулла Моҳсен (Баҳрайн).
Захира ҳаками: Кришанта Дилан Перера Ҳеттиканканамге (Шри-Ланка).
Назоратчи: Субҳиддин Бин Моҳд Солиҳ (Малайзия). 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг