UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

28 окт 11:14
Янгиликлар

Дзюдо

Бугун, 28 октябрь - Бутунжаҳон дзюдо куни!

Ҳар йили 28 октябрь куни бутун курраи заминимизда Бутунжаҳон дзюдо куни кенг нишонланади.

Бугун айнан дзюдо асосчиси Дзигоро Кано таваллуд топган кун. Халқаро дзюдо федерациясига аъзо 5 қитъанинг 200га яқин мамлакатида, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам бу ўзига хос дзюдо байрами сифатида тантана қилинади. Бугун Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида Халқаро дзюдо кунига бағишлаб турли тадбирлар ўтказилади.  

Бу йилги байрам тадбирлари “Дарахт эк!” шиори остида ўтказилади. Бу кўчат экиш маросимлари замирида атроф-муҳит ва табиатни асраш сингари эзгу ишлар мужассам. Бугун эрта тонгдан вилоят федерациялари томонидан жойларга тули мевали ва манзарали кўчатлар экилди. Бу маросим соат 14:00да Ўзбекистон дзюдо федерациясига кўчади. У ерда катта дзюдо байрами ўтказилади.   

Маълумот учун, япон жанг санъатининг олий кўриниши бўлган дзюдо билан бугунги кунда сайёрамизда 30 миллионга яқин киши шуғулланади. Бу сон йилдан-йилга ошиб бормоқда. Дзюдо илк бор 1964 йили Токиода ўтган XVII Ёзги Олимпиада дастурига киритилган эди. Ўшандан бери ҳар тўрт йилда олимпия ўйинларида дзюдо бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқлаб келинади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг