UZ

Сўнгги янгиликлар

18:48"Уни нафақага кузатаман" - Пэдди Пимблетт Топурия билан жанг қилишни истамоқда 0 18:19"Мен Умар ва Усманнинг катта мухлиси эдим..." - Саба Лазишвили 0 17:40"Учрашиб, ҳаммасини муҳокама қилишимиз мумкин". Мераб Двалишвили Ислам Махачевга мурожаат қилди 0 17:17Абдуқодир Ҳусановнинг нархи Саудия Арабистони терма жамоасининг барча футболчилари қийматидан юқори 0 16:48Махачқалъада самбо бўйича Россия чемпионати совриндори отиб кетилди. Нималар маълум? 0 16:19Мераб Двалишвили: «Усман ва Умар эркак эмас» 0 15:45Асламжон Ортиқов чемпионлик реванши олдидан ўтган жангдаги хатосини эслади 0 15:17Почеттино АҚШ терма жамоаси ярим ҳимоячисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи 0 14:46Олти ой ўрнига олти кун! Нурмагомедовларни қамоқдан Хабиб қутқариб қолдими? 0 14:15Ўзбекистонда велоспорт билан шуғулланувчилар сони 2030 йилгача 30 мингга етказилади 0 13:44Муҳиддин Мамажонов Қозоғистонда жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:13"Нефтчи" – "Ал Ҳилол" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум бўлди 0 12:42Расман: БАА ҳукумати Усман Нурмагомедов иши бўйича ўз қарорини эълон қилди 0 12:11Жаҳон бокси юлдузлари Тошкентда жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:40Дана Уайт мағлубияти йўқ гиёҳванд UFC жангчиси ҳақида гапирди 0

07 июн 12:37
Янгиликлар

Спорт курашлари

Бугун -74 кг вазнда Париж-2024 Олимпиадасига борадиган эркин курашчимиз аниқланади

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида Поляк Имре ва Варги Янош хотирасига бағишланган рейтинг сериясига кирувчи турнир давом этмоқда.

Эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича ўтказилаётган ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этяпти. Бугун мусобақанинг иккинчи куни эркин ва аёллар кураш бўйича беллашувлар ўтказилади. 

Биз учун аҳамиятлиси, эркин кураш баҳсларининг -74 кг вазн тоифасида терма жамоамизнинг икки вакили Разамбек Жамалов ва Бекзод Абдураҳмонов ғолиблик йўлида курашга киришади. 

Айнан бугунги беллашувларда энг яхши натижа қайд этган эркин курашчимиз Париж-2024 Олимпиадасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўлга киритади. Қуръа натижасига кўра, улар фақат финалдагина бир-бирлари билан тўқнаш келишлари мумкин.

Бугун гиламга чиқадиган курашачиларимиз:

-74 кг: Бекзод Абдураҳмонов – Адам Томсон (Канада)

-74 кг: Разамбек Жамалов – Чир Монтеро (Венесуэла)

-86 кг: Бобур Исломов – Жейден Лоуренс (Австралия)

-50 кг: Актенге Кеунимжаева – Аудрей Хименез (АҚШ) / Надежда Цоколова (Нейтрал спортчи)

-53 кг: Саҳибжамал Эсбўсинова – Антим (Ҳиндистон) 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
07 июн 12:41:39
.Sherzod.
qayerdan jonli ko‘rsa bo‘ladi malumot beringlar
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг