UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0 16:01Емельяненко ва Махачев жаҳон самбосининг расмий элчилари бўлишди 0 15:30"Барселона" мавсумнинг дастлабки 15 та ўйинида 60 та гол урди — бу бир аср ичидаги энг яхши кўрсаткич 0 14:59Карлос Пратес UFC`даги гонорарини маълум қилди: "Жуда хурсандман!" 0

12 окт 11:55
Янгиликлар

Шахмат

Бугун Абдусатторов ва Синдаров жамоалари финалда Global Chess League бош соврини учун ўйнайди

Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида шахмат бўйича нуфузли Global Chess League 2024 турнири бўлиб ўтмоқда.

Мукофот жамғармаси бир миллион АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақада таркибига жами 36 нафар машҳур гроссмейстерни жамлаган 6 та жамоа бош соврин учун баҳсларга киришганди. Бугун ушбу турнирда ҳал қилувчи финал учрашуви ўтказилади. 

Қувонарлиси, ҳамюртларимиз Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров ўйнаётган жамоалар финал йўлланмасини қўлга киритишди. Таркибида Нодирбек Абдусатторов бўлган PBG Alaskan Knights жамоаси муддатидан аввал финал чиптасини қўлга киритиб улгурганди. Шунга қарамай, PBG Alaskan Knights кеча Ҳикару Накамура бошчилигидаги American Gambits жамоасини йирик 14:5 ҳисобида доғда қолдирди. Абдусатторов қора доналарда польшалик Ян-Криштофф Дудек билан дуранг ўйнади. 

Иккинчи финалчи номини аниқлаб берган учрашувда эса Жавоҳир Синдаров қаҳрамонга айланди. Айнан унинг сўнги учрашувдаги ғалабаси Triveni Continental Kings жамоасини финалга олиб чиқди. Triveni Continental Kings Магнус Карлсен сардорлигидаги Alpine Sg Pipers жамоасини 9:7 ҳисобида енгди. Жавоҳир бельгиялик гроссмейстер Даниэль Дардани 3:0 ҳисобида таслим эта олди. Сардорлар ўртасидаги учрашувда эса Магнус Карлсен Алиреза Фирузжадан 4:0 ҳисобида устун келди. 

Демак, бугун Global Chess League 2024 бош соврини Нодирбек Абдусатторовнинг Alaskan Knights жамоаси Жавоҳир Синдаров ўйнаётган Triveni Continental Kings жамоасига қарши баҳс олиб боради. Чемпион жамоа 500 000 АҚШ долларини қўлга киритади. Бонус сифатида яна 50 000 доллар чемпион жамоага тақдим этилади. Иккинчи ўрин соҳиблари 250 000, учинчи ва тўртинчи ўринни эгаллаган жамоалар эса 100 000 АҚШ долларига эга бўлади.  

PBG Alaskan Knights жамоаси таркиби: Аниш Гири (Нидерландия), Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон), Шахрияр Мамедьяров (Озарбайжон), Тань Чжунъи (Хитой), Алина Кашлинская (Польша), Ниҳал Сарин (Ҳиндистон)

Triveni Continental Kings жамоаси таркиби: Алиреза Фирузжа (Франция), Вей Йи (Хитой), Теймур Ражабов (Озарбайжон), Александра Костенюк (Швейцария), Валентина Гунина (Россия), Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг