UZ

Сўнгги янгиликлар

07:01Бугун Абдусатторов Total Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0

14 окт 14:46
Янгиликлар

Шахмат

Бугун Абдусатторов ва Синдаров Лондон турниридаги иштирокини бошлайди

14-18 октябрь кунлари Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида шахмат бўйича нуфузли турнир бўлиб ўтади.

Мукофот жамғармаси 58 000 еврони ташкил қилувчи WR Chess Masters турнирида дунёнинг кучли 16 нафар гроссмейстери бош соврин учун баҳс олиб боради. Улар орасида ёш гроссмейстерларимиз Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров ҳам бор.

Бугун биринчи босқичда Нодирбек Абдусатторов турнирдаги ягона аёл шахматчи, Швейцария шарафини ҳимоя қилаётган 12-Жаҳон чемпиони Александра Костенюкка қарши баҳс олиб боради. Жавоҳир Синдаров эса франциялик Максим Вашье-Лаграв билан ҳисоб-китоб қилади. 

Қизиғи, агар иккала шахматчимиз ҳам бугунги учрашувларида ғалаба қозонишса, 1/4 финалда ўзбек дербисига гувоҳ бўламиз.   

Турнир иштирокчилари: Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров (иккиси ҳам Ўзбекистон), Вишванатан Ананд, Аржун Эригаиси, Рамешбабу Праггнанандҳа, Раунак Садвани, Вайшали Рамешбабу, Видит Гужратҳи (ҳаммаси Ҳиндистон), Бодҳана Шиванандан, Шреяс Рояль (иккиси ҳам Англия), Веселин Топалов (Болгария), Александра Костенюк (Швейцария), Максим Ваше-Лаграв, Алиреза Фирузжа (иккиси ҳам Франция), Виктор Болаган (Молдова), Парҳам Мақсудлу (Эрон).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг