UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси уч спортчини четлатиш масаласини кўриб чиқмоқда 0 15:20Теремоанани Жалолов билан эҳтимолий жангдан огоҳлантиришди 0 14:43Дю Плесси жамоаси Анкалаев билан жанг таклифини рад этган 0 13:56МЮ сардори кечаги мағлубиятдан сўнг мураббийлар штабини кескин танқид қилди 0 13:44Ислам Махачев Ўзбекистонга келади 0 13:13Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш юз берди. Разамбек Қозоғистонга бормайди! 0 12:21Шоҳжаҳон Эргашев чақирувларга жавоб қайтарди 0 11:34Мовсар Евлоев: "Аввал чемпионлик камарини қўлга киритаман, кейин эса тажриба ўтказамиз" 0 10:24"Жуда яхши рақиблар". Карпин — Россия терма жамоасининг Ўзбекистон ва Венесуэлага қарши ўйинлари ҳақида 0 09:40Ҳозирда шахмат тарихидаги энг ёш гроссмейстер ким? 0 08:37Дастин Порье Рамазон Темировнинг жанги ҳақида гапирди 0 19:41Майк Мэлотт UFC 336 турнирида иштирок этади 0 19:03Манба: Каннаваро Мексика ёки АҚШ клубларини бошқариш имкониятини кўриб чиқмоқда 0 18:25Guangzhou Challenger: Ҳумоюн Султоновни чорак финал остонасида тўхтатишди 0 17:44"У кучли зарба берадиган жангчи". Кавана жанг олдидан Рамазон Темиров ҳақида гапирди 0

09 сен 17:38
Янгиликлар

Қиличбозлик, Футбол

Бугун Алишер Усмонов 66 ёшга тўлди!

Бугун ўзбекистонлик машҳур миллиардер, спорт жонкуяри, маданият ва санъатга ҳам бефарқ бўлмаган ажойиб инсон Алишер Бурханович Усмонов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Алишер Бурханович Усмонов - 1953 йилнинг 9 сентябрь куни Наманган вилоятининг Чуст шаҳрида дунёга келган. Болалигидан спортга бефарқ бўлмаган ёш Алишер қиличбозлик билан шуғуллана бошлаган ва фаолияти давомида айтишга арзигулик ютуқларга эришган.   

Унинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида Википедия саҳифаси ва бошқа манбаларда жуда ҳам кўп ва хўп маълумотга эга бўлгансиз. Биз шунчаки Усмоновнинг чинакам спорт фидоийси ва ҳомийси эканлигини яна бир бор эслатиб ўтмоқчимиз. Нафақат унинг ўзи, балки турмуш ўртоғи Ирина Винер Усмонова ҳам умрини спортга бағишлаганлардан. 

Самарқанд вилоятида таваллуд топган Ирина бадиий гимнастика бўйича бир неча бор Ўзбекистон чемпиони бўлган. Винер хоним 1972-1992 йиллар оралиғида Тошкент шаҳри ҳамда Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи сифатида фаолият юритган. 1992 йили Москвага кўчиб ўтган Ирина Винер ўша йилнинг ўзида Алишер Усмонов билан турмуш қурган. Винер 2008 йилдан то шу кунгача Россия бадиий гимнастика федерацияси президенти лавозимида ишлаяпти. Шунингдек, терма жамоа мураббийи сифатида ҳам фаолият юритмоқда. Ўз ўрнида Ўзбекистон бадиий гимнастикасига ҳам фаол ёрдам бериб келяпти. 

Алишер Усмонов 2008 йилнинг 6 декабридан то шу кунгача Халқаро қиличбозлик федерациясининг президенти ҳисобланади. 2015 йили пойтахтимизда ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионати мезбонлиги ҳам ўз-ўзидан юртимизга берилгани йўқ. Ўшанда бундай мусобақани ўзида қабул қилиш истагида бўлган давлатлар етарлича эди. 

Энг муҳими, ўша жаҳон чемпионати учун пойтахтимизга беғараз ёрдам тариқасида тақдим этилган ва жуда ҳам қиммат турадиган инвентарлар бугунги кунда Андижон ихтисослаштирилган қиличбозлик марказида ёш спортчиларимизга хизмат қиляпти. Ҳар бир йўлакнинг баҳоси 10 000 евродан кам турмайди. Ўзи аслида қиличбозлик қиммат спорт турларидан бири ҳисобланади. Қилич ва махсус либосларнинг “тозаси” жаҳон бозорида жуда қиммат. 

Яна бир факт. Ўзбекистон терма жамоаси муҳим мусобақалар олдидан Россия терма жамоасига қарашли Москва вилоятида жойлашган замонавий қиличбозлик базасида ўқув-машғулот йиғинини ўтказади. Бунинг учун эса ҳеч қандай пул тўланмайди. 

Ўтган йили Алишер Усмонов мустақиллигимизнинг 27 йиллик байрами арафасида Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига кўра “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланган эди. 

Фурсатдан фойдаланиб, Алишер Усмоновни бугунги таваллуд айёми билан самимий муборакбод этамиз. Ўзбек спорти ривожига қўшаётган ҳиссаси йўлида Алишер Бурхановичга куч-қувват тилаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг