UZ

Сўнгги янгиликлар

19:01"Менда рад этиш варианти йўқ эди". Порье Махачев билан жангни қабул қилиши ҳақида гапирди 0 18:39Бир муҳаббат тарихи. Месси ва Антонелла қандай танишган? 0 18:18Сергей Ковалёв Баҳодир Жалолов ҳақида фикр билдирди 0 17:55Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади 0 17:32Нурсултон Рўзибоев қачон фаолиятини якунлашини айтди 1 17:10Дэвис кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг навбатдаги рақиби маълум бўлди. Тошкентда яна теннис байрами бўлади! 0 16:48Макс Холлоуэй Жастин Гэтжи уни нокдаунга туширганини тан олди 0 16:25ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари 0 16:03Пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионатида рекорд даражада спортчи иштирок этмоқда 0 15:42АҚШдаги ҳамюртимиз Фирдавс Ҳасановнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум + ПОСТЕР 0 15:21Уйқудаги парилар Мария Шарапова, опа-сингил Уильямс ва бошқа гўзаллар Met Gala 2024 оқшомида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:00«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр 0 14:38UFC ҳали ҳамон Забит Магомедшариповни қайтаришни истайди 0 14:17Грунт қироли Рафаэль Надалнинг Рим "Мастерс"даги илк рақиби маълум 0 13:55Сэндхаген Умар Нурмагомедовнинг кучсиз томони ҳақида гапирди 0

15 янв 13:18
Янгиликлар

Футбол

Бугун БАА чемпионатида ўзбеклар дербиси - Ҳамдамов Ғаниевга қарши + ПРЕВЬЮ

Футбол бўйича БАА про лигасининг 13-турида "Шабаб Ал Аҳли" жамоаси ўз майдонида "Ал Наср"ни қабул қилади.

Мазкур учрашувнинг ўзбекистонлик мухлислар учун аҳамиятлиси шундаки, бу турда улар ҳамюртларимизнинг бевосита ўзаро тўқнашувига гувоҳ бўлишади. Гап Азиз Ғаниев ва Достон Ҳамдамов ҳақида кетмоқда. 

Яқиндагина Дубайнинг "Ал Наср" жамоасига кўчиб ўтган Ҳамдамов бир йилдан ошиқ давомида амирликларда тўп тепиб келаётган Ғаниевнинг "Шабаб Ал Аҳли" жамоасига қарши сафарда майдонга чиқади. Жамоалар шу кунга қадар барча мусобақаларда ўзаро 37 маротаба тўқнашишган. 20та ўйинда "Шабаб Аль Ахли" ғалаба қозонган бўлса, 8 та ўйинда "Ал Наср"нинг қўли баланд келган. 9 та учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган. 

Майдон эгалари рақиб дарвозасига 67 бор йўл топган, меҳмонлар эса 47та гол урган. "Шабаб Аль Ахли"нинг энг йирик ғалабаси 5:0, Юрчич шогирдларининг энг йирик ғалабаси эса 4:0. Энг йирик ҳисобдаги дуранг 3:3 кўринишида бўлган. 

Мезбонлар 12 та учрашувда 16 очко жамғарган ҳолда 8-ўринда кетмоқда. Бу жамоага яқинда БАА футболида катта обрўга эга бўлган мутахассис Маҳди Али бош мураббий этиб тайинланди. Испаниялик Жерард Сарагосага эса қониқарсиз натижалар туфайли чиқиш эшиклари кўрсатилди. Ўзбекистонлик футболчи Азиз Ғаниев барча учрашувда майдонга тушди ва 1та гол уриш билан бирга жамоадошларининг 4та голига ассистентлик қилди. Ҳакамлар томонидан 2 бор сариқ карточка билан жазоланди. Жамоадан 19 ёшлик Игорь Жесус 10та гол билан тўпурарлар пойгасида "Шаржа" ҳужумчиси Веллитон (11та гол)дан сўнг иккинчи поғонани эгалламоқда. 

Достон Ҳамдамов тўп тепаётган "Ал Наср"нинг қайд этаётган натижалари чакки эмас. Унинг жамоаси совринли ўринлар учун курашни давом эттирмоқда. 12та учрашувда 24 очко жамғарган ва 3-ўринни банд қилиб турибди. Жамоани айни пайтда хорватиялик Крунослав Юрчич бошқармоқда. Аргентиналик футболчи Себастьян Тальябуэ 5та гол билан жамоасининг тўпурарласи орасида етакчиликни қўлига олган. Ҳамдамов бугун БАА чемпионатида дебютини ўтказиши кутилмоқда. 

Бундан ташқари Тошкент вақти билан соат 18:00да ўзбекистонлик футболчи Отабек Шукуров ўйнаётган "Шаржа" клуби ўз майдонида "Иттиҳод Калба"ни қабул қилади. "Шаржа" 12та ўйиндан 29 очко тўплаб мусобақа жадвалининг биринчи поғонасида бормоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг