UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

29 дек 11:57
Янгиликлар

Шахмат

Бугун блиц йўналиши бўйича жаҳон чемпионати бошланади

Польша пойтахти Варшава шаҳрида шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Кеча 17 ёшли гроссмейстеримиз Нодирбек Абдусатторов эркаклар, россиялик Александра Костенюк аёллар ўртасида рапид йўналишида жаҳон чемпиони бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун Тошкент вақти билан соат 19:00да блиц йўналиши бўйича жаҳон чемпионати бошланади. Бугун шахматчилар 12 партияда ўзаро муносабатларига ойдинлик киритиб олишади. Эртага қолган 9 партия ўйналади ва ғолиб ҳамда совриндорлар номи маълум бўлади. 

Бугун Нодирбек Абдусатторовдан ташқари яна уч ёш гроссмейстеримиз -  Жаҳонгир Воҳидов, Жавоҳир Синдоров ва Шамсиддин Воҳидов ҳам блиц йўналишида ўз омадларини синаб кўрадилар. Блиц йўналишида шахматчиларга умумий 3 дақиқа ва кейин ҳар бир юриш учун 2 сониядан вақт берилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
29 дек 12:13:53
SPRINTERshashist
Шахмат уз обрусига эга... Лекин хамма биладиган 64 катакли рус шашка си. Коидалари расво булган. Спонсор йук булгани учун, Ким спонсорлик килса узни музикасини куябди. Шашка ухлади афсус
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг