UZ

Сўнгги янгиликлар

09:30Месси ва Суареснинг узатмалари "Интер Майами"га "Нью-Йорк Сити"ни мағлуб этишга ёрдам берди 0 08:59Жалолов рингга чиқадиган оқшомда 121 та мағлубияти бор боксчи жанг қилади 0 08:28Алекс Перейра Пауло Коста нима учун Магомед Анкалаевни мағлуб этишини тушунтирди 0 07:57"Янга қарши иккинчи жангнинг бошидаёқ ғалаба қозона олмаслигимни тушуниб етдим" - Двалишвили 0 07:26ЕЧЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган учрашувда ПСЖ "Манчестер Сити"ни таслим этди + ВИДЕО 0 19:30Вирал сурат ортидаги Мерьем: Туркия волейболининг 20 ёшли гўзали бутун дунёни ўзига қаратмоқда 0 19:05Умматалиев Бивол билан машғулот ўтказмоқда (ВИДЕО) 0 18:37Алекс Перейранинг синглиси UFC билан шартнома имзолай олмади 0 18:09Тошкент мезбонлик қиладиган IBA Nomad 16 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 17:30Мареска "Ман Сити" иши ҳақида ўз фикрини билдирди 0 16:42Мағлубиятсиз одимлаётган ўзбек — Сиро Чойнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум 0 16:162027 йилги Бриллиант Лигаси тақвими эълон қилинди 0 15:39Шавкат Раҳмоновнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби ҳақида маълумотлар пайдо бўлди 0 15:06"Реал"да аҳвол ёмонми? Моуриньо жавоб берди 0 14:28Уайт Фьюри — Жошуа жангини UFC’нинг Оқ уйдаги турнирида эълон қилмоқчи бўлганини айтди 0

20 сен 12:24
Янгиликлар

Шахмат

Бугун Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон - Ҳиндистон учрашуви бўлиб ўтади

Шу кунларда Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасига мезбонлик қилмоқда.

Бугун 9-турда амалдаги Олимпиада чемпиони ҳисобланган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси ҳали мағлубият ва муроса нималигини билмай келаётган Ҳиндистонга қарши баҳс олиб боради. Ҳиндистонлик гроссмейстерлар ўтказилган 8 та учрашувнинг барчасида ғалаба қозонишган. 

Кеча 8-турда улар энг яқин таъқибчилари бўлиб келган Эрон терма жамоасини 3,5:0,5 ҳисобида доғда қолдиришди. Ўзбекистон эса драматик кечган баҳсда Сербиядан 2,5:1,5 ҳисобида устун келди. Учта дурангдан кейин Нодирбек Абдусатторов жамоамизга муҳим ғалабани тақдим этди. У дурангли партияни ғалабага айлантириб юборди. 

Бугун ўтказиладиган Ҳиндистон - Ўзбекистон учрашуви катта эҳтимол билан чемпион номини аниқлаб бериши мумкин. Тўғри, ҳали олдинда Олимпиаданинг 2 та тури бўлади, лекин бу баҳс жуда кўп нарсага ойдинлик киритиб беради. Қолаверса, ҳиндистонлик шахматчиларнинг биздан олдинги Олимпиада учун аламлари ҳам бор. 

9-турнинг марказий учрашувлари:

Ҳиндистон - ЎЗБЕКИСТОН 

АҚШ - Венгрия

Хитой - Эрон 

Норвегия - Словения

Арманистон - Германия

Англия - Вьетнам

Туркия - Испания

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг