09 сен 09:14
Янгиликлар
Бугун Фанат боксчиларимизнинг Жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлаб беради
Ўз тарихида юбилей - ХХ маротаба ташкил этилаётган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам тўлиқ таркибда иштирок этади. Бугун мусобақанинг биринчи куни чарм қўлқоп усталаримизнинг иштирокини Фанат Қаҳрамонов бошлаб беради.
Хабар берганимиздек, кеча жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими ўтказилиб, боксчилар ўз рақибларини билиб олишган эди. Қуръа -75 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи Фанат Қаҳрамоновга кучли рақибни рўбарў қилган. Бугун Қаҳрамонов мўғулистонлик Даваасуренга қарши рингга кўтарилади.
Қолган боксчиларимизнинг рақиблари:
-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Гулижанов (Туркманистон)
-57 кг: Миразиз Мирзаҳалилов – Де Андраде (Бразилия) / Иванов (Польша)
-63 кг: Элнур Абдураимов – Бен Базиз (Жазоир)
-69 кг: Бобоусмон Батуров – Аррегуи (Аргентина) / Миккалеф (Черногория)
-75 кг: Фанат Қаҳрамонов – Даваасурен (Мўғулистон)
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов – Нармандах (Мўғулистон)
-91 кг: Санжар Турсунов – Хулио Бланко (Колумбия) / Тейшейра Да Сильва (Бразилия)
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Рогава (Украина) / Рамазон Пурделавар (Эрон)
Фикрлар