UZ

Сўнгги янгиликлар

15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0

21 окт 15:44
Янгиликлар

Футбол

Бугун футбол. "Пахтакор" - "Сўғдиёна"

Бугун Тошкентда Суперлига 17-турнинг қолдирилган учрашуви бўлиб ўтади.

Чемпионлик сари дадил одимлаётган "Пахтакор" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни қабул қилади. Турнир жадвалида "Пахтакор" 44 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турибди. "Сўғдиёна" ҳисобида 24 очко мавжуд бўлиб, 9-ўринда боряпти. 

"Пахтакор" ҳозиргача фақат битта ўйинда мағлуб бўлган ва шу мағлубият Жиззахда "Сўғдиёна" билан кечган беллашувда рўй берган. Бугун "Пахтакор" ўша мағлубият аламини олишга, "Сўғдиёна" эса биринчи даврадаги ғалаба тасодиф эмаслигини исботлашга уриниб кўради. 

Иккинчи даврага старт берилгач, "Пахтакор" ҳозирча 4та ўйинда майдонга тушиб, шундан учтасида ғалаба қозонди ва бир бор дуранг ўйнади. Жиззахликлар эса бешта учрашувда иштирок этиб, шундан иккитасида ғалабага эришишди. Яна иккита баҳс дуранг натижа билан тугади ва бир бор мағлубият қайд этилди. 

Факт: "Сўғдиёна" сафарда 6 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. Бу жамоа сўнгги бор 6-тур учрашувида "Локомотив" устидан зафар қучган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг