UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

20 сен 07:52
Янгиликлар

Дзюдо

Бугун “Ҳумо Арена”да Тошкент Гран-Приси старт олади

Бугун пойтахтимиздаги кўп тармоқли “Ҳумо Арена”да дзюдо бўйича Тошкент Гран-приси бошланади.

Дунёнинг 73 давлатидан 400 нафардан зиёд полвонлар иштирок этадиган ва соврин жамғармаси 100 минг АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақага жаҳон дзюдо ҳамжамияти томонидан бўлган қизиқиш жуда ҳам юқори. 

Биринчи галда Тошкент Гран-приси дзюдо ватани Японияда ўтказилган катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидан кейинги мусобақа ҳисобланади. Айнан 25 августдан 2 сентябргача оралиқда ўтган жаҳон чемпионатида Олимпиаданинг муҳим рейтинг очколарини жамғара олмаган дзюдочиларнинг аксарияти кемтикни тўлдириш учун ҳам Тошкентга келишган.   

Тошкент Гран-приси ғолиблари 700 рейтинг очкосини қўлга киритишади. Кумуш медал эгалари 490, бронза медали билан тақдирланган дзюдочилар эса 350 очкога эга бўлишади. Шунингдек, 5-ўринга 252, 7-поғонадан жой олганларга 182 очко тақдим этилади. 

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) қоидаларига мувофиқ мезбон давлат мусобақада ҳар бир вазн тоифасида тўрт нафардан дзюдочи билан иштирок этиш ҳуқуқига эга. Табиийки, Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлари ҳам бу имкониятдан фойдаланишади. Тажрибали спортчилар билан бирга истеъдодли ёшларга ҳам ўзларини кўрсатиш учун имконият тақдим этилади. 

Тошкент Гран-присида юртимиз шарфини жами 48 нафар дзюдочимиз ҳимоя қилади. Улардан 28 нафари эркак, 20 нафари аёл спортчилардир. 

Эркаклар: -60, -66, -73, -81, -90, -100, +100 кг

Аёллар: -48, -52, -57, -63, -70, -78, +78 кг 

20-22 сентябрь кунлари ўтказиладиган баҳслар соат 10:30дан бошланади. Ҳар куни соат 17:00дан медаллар учун кечадиган финал беллашувларига старт берилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
20 сен 09:40:11
Акмалжон Арсенал
Bugun qaysi vaznlar boladi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг