UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56"Бировнинг нарсаси керак эмас, ўзимникини эса бермайман!" Пётр Ян Двалишвили билан трилогияга тайёргарликни якунлади 0 19:25Моуриньо: "Реал" таркиби мени тўлиқ қониқтиради" 0 18:54ММА ҳамжамиятининг Мэлотт - Бакли жангидаги нокаутга муносабати: "Капа олти метр нарига учиб кетди" 0 18:23Ўзбекистон 2027 йилги Жаҳон кубоклари учун иккита йўлланмага эга бўлди! 0 17:52UFC Fight Night 291 турнири нокаутлар бўйича Лига рекордини такрорлади 0 17:21Лионель Месси бугунги ўйинда қайд этган дублига муносабат билдирди 0 16:50Умар Кремлёв: "Боксчилар ҳеч нарсага муҳтож бўлмасликлари учун шароит қиламиз" 0 16:19RCC x Karate Combat: Хамзин Космони енгди, "Белаз" Дуглас Лимани бўғиб қўйди 0 15:48Бакли Мэлоттдан қабул қилиб олган бугунги нокаутли мағлубияти ҳақида гапирди 0 15:17Мареска АПЛ рекордини ўрнатди 0 14:46Бугун уч нафар боксчимиз Жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди 0 14:15Мадримовнинг вазнидаги Фундора WBC чемпионлик камарини ҳимоя қилди 0 13:44Жаҳон чемпионатида йўқотишсиз одимлаяпмиз. Беш нафар боксчимизнинг барида ғалаба! 0 13:13Бекхэм ФИФА президентлигига номзод бўлиши мумкин 0 12:42Полина Кудерметова Ningbo Open турнирининг асосий тўрига йўл олди 0

15 янв 16:28
Янгиликлар

Хоккей

Бугун "Ҳумо" хоккей клуби ташкил этилганига 6 йил бўлди. Александр Малишев жамоанинг энг яхши хотираларини ёд олди

Бугун Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби 6 ёшга тўлди.

Жамоа матбуот хизматининг собиқ раҳбари Александр Малишев сана муносабати билан жамоага оид хотиралари билан ўртоқлашди.

"Бугун "Ҳумо" (Тошкент) хоккей клуби 6 ёшга тўлди.

Мен учун бу жамоа ҳудди бешикдан тарбиялаган фарзандимдек. Ҳамкасбларимга фаровонлик ва муваффақиятлар тилайман.

Клубнинг беш йиллиги муносабати билан ёзилган қисқача тарихи:

2018 йил, 15 январь - "Ҳумо" хоккей клуби рўйхатга олинди.

2018 йил, 20 январь - "Ҳумо" хоккей мактабини ишга туширдик.

2019 йил, 10 февраль - Ўзбекистон Республикасининг биринчи чемпионатида иштирок этишни бошладик ва унда мунтазам чемпионликни қўлга киритдик.

2019 йил, 27 апрель - Тошкент шаҳрида ўтказилган биринчи халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этдик.

2019 йил, 31 май - биз ВҲЛга кирдик.

2019 йил, 11 август - биз Нижний Новгород вилояти губернатори кубогида КХЛнинг "Торпедо Нижний Новгород" ва "Динамо Минск" клубларини мағлуб этиб, учинчи ўринни эгалладик.

2019 йил, 11 сентябрь - биз 2019-2020 йилги ВХЛ чемпионатида ўз иштирокимизни "Рязань" устидан 5:0 ҳисобидаги йирик ғалаба билан бошладик.

2019 йил, 15 сентябрь - "Ҳумо-2" Қозоғистон Республикаси очиқ чемпионатида иштирок этишни бошлади.

2020 йил, 5 февраль - биз муддатидан олдин ВХЛ плей-офф босқичига чиқдик ва Марказий Осиё тарихидаги илк кубок ўйинини ўтказдик.

2020 йил, 7 март - биз ВХЛнинг кўп карра чемпиони "Торос"ни етти ўйинда мағлуб этиб, плей-оффнинг иккинчи босқичига чиқдик.

2020 йил, 27 апрель - биз виртуал "Петров кубоги"ни ютдик.

2020 йил, 8 май - "ADWEEК-2019" таснифи бўйича биз "Энг яхши спорт клуби" ва "Йил бренди"га айландик.

2020 йил, 29 июль - биз ВХЛда "Йилнинг энг яхши ютуқлари" номинациясида ғолиб бўлдик.

2022 йил, 9 май – "Ҳумо" болалар мактаби тарбияланувчилари "Тошкент Селект" жамоаси таркибида Кузбассдаги йиғинларда қатнашди.

2022 йил, 28 май – "Ҳумо U10" болалар жамоаси Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган турнирда биринчи ўринни эгаллади.

2022 йил, 12 июль - биз катта хоккейга қайтдик ва Про Ҳоккей Лигасига қўшилдик.

2022 йил, 13 ноябрь - "ҲумоU10" илк бор Бишкекдаги халқаро турнирда иштирок этди.

2023 йил, 12 январь - Про Хоккей Лигаси плей-офф босқичига муддатидан олдин йўл олдик.

2023 йил, 8 февраль - Про Хоккей Лигаси 2022/2023 йилги мавсумининг мунтазам чемпионатини иккинчи ўринда якунладик.

2023 йил, 17 март - "Ҳумо" хоккейчиларидан иборат Ўзбекистон U18 ўсмирлар терма жамоаси Туркманистон, Эрон, Мўғулистон, Таиланд ва БАА термалари устидан бешта учрашувда ғалаба қозониб, Осиё ва Океания чемпиони бўлди.

2023 йил, 12 апрель - 2022/2023 йилги мавсум якунида иккинчи ўрин учун Про Хоккей Лигасидан кумуш медалларни қабул қилиб олдик.

2023 йил, 17 июль - Ўзбекистон хоккей тарихида биринчи бор абонементлар сотуви йўлга қўйилди.

2023 йил, 31 август - 2023 йилги Қозоғистон кубогини қўлга киритдик.

2023 йил, 15 декабрь - 2023/2024 йилги мавсумда Про Хоккей Лигаси чемпионатининг плей-офф босқичига муддатидан олдин йўл олдик.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг