UZ

Сўнгги янгиликлар

11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0

01 окт 08:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бугун Исроил Мадримов Нью-Йоркда очиқ машғулот ўтказади

Хабар берганимиздек, профессионал боксчимиз Исроил Мадримов 5 октябрь куни ўзининг проф рингдаги тўртинчи жангида рингга кўтарилади.

Чарм қўлқоп устамиз шу куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги муҳташам Madison Square Garden аренасида мексикалик Алехандро Баррерага қарши жанг ўтказади. Бугун эса Мадримов айнан Madison Square Garden аренаси ёнидаги майдонда ташкил этиладиган очиқ машғулотда иштирок этади. 

"Очиқ машғулотга кириш бепул. Мен АҚШдаги барча ҳамюртларимизни машғулотни томоша қилиш учун таклиф этаман. Сиз билан учрашиш мен учун катта шараф", - дейди Мадримов.      

Эслатиб ўтамиз, Исроил Мадримов рингга чиқадиган бокс оқшомининг марказий жанги ярим ўрта вазн тоифасда собиқ жаҳон чемпиони қозоғистонлик Геннадий Головкин ҳамда украиналик Сергей Деревьянченко ўртасида бўлиб ўтади. Ушбу жангда ўртага вакант бўлиб турган IВF чемпионлик камари қўйилади. 

Маълумот учун, WBA Intercontinental чемпионлик камари соҳиби бўлиб турган Исроил Мадримов шу кунгача ўтказган уччала жангини ҳам муддатидан аввал якунлаган. 34 ёшли тажрибали Баррера эса 34 та жангда рингга кўтарилган. Ҳисобида 29 та ғалаба (18 та нокаут) ва 5 та мағлубият (1 та нокаут) бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг