UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

08 мар 09:51
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бугун Италиядаги лицензион турнирда 4 нафар боксчимиз рингга чиқади

Италиянинг Бусто-Арцизио шаҳрида бокс бўйича Париж-2024 Олимпиадаси учун лицензион турнир давом этмоқда.

Бугун мусобақа доирасида 4 нафар боксчимиз ҳам навбатдаги жангларини ўтказишади. Дастлаб -66 кг вазнда Навбаҳор Ҳамидова грециялик Параскеви Мавромматига қарши рингга чиқади. Бу Ҳамидова учун турнирдаги илк жанг бўлади. Ўзбек боксчиларининг бугунги иштирокини бошлаб берадиган ушбу жанг бизнинг вақт билан соат 15:15 да старт олади.

Бугун Сабина Бобоқулова ҳам турнирдаги илк жангида рингга кўтарилади. Унинг рақибаси сингапурлик Даниша Матиалаган бўлади. Жанг Тошкент вақти билан соат 19:45 да старт олади.

-80 кг вазндаги боксчимиз Тўрабек Ҳабибуллаев польшалик Рафал Перcзйнски билан тўқнаш келади. Бу баҳс тахминан соат 22:00ларда бошланади. Боксчиларимизнинг бугунги иштирокини Ситора Турдибекова якунлаб беради. -57 кг вазндаги боксчимизнинг чехиялик Люси Седлачковага қарши жанги тунги соат 01:15 дан кейин старт олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг