UZ

Сўнгги янгиликлар

14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0

05 окт 10:10
Янгиликлар

Дзюдо

Бугун жаҳон чемпионатининг тўртинчи куни оғир вазнли дзюдочиларимизга мухлислик қиламиз

Ҳозиргина Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг тўртинчи кунги баҳслари бошланди.

Дунёнинг 5 қитъаси 67 мамлакатидан жами 531 нафар дзюдочи қатнашаётган мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам тўлиқ таркибда иштирок этяпти. Уч кунлик беллашувлар якунига кўра, 3 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 9-ўринни эгаллаб турибмиз. 

Бугун оғир вазнларда ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Ўғил болалар -100, +100 кг, қизлар эса -78 ва +78 кг вазн тоифаларида жаҳон чемпионати медаллари учун татамига чиқишади. Бугунги беллашувларда Ширинжон Йўлдошева, Моҳларойим Тўхтамишева, Умида Ниғматова, Муҳаммадсодиқ Содиқов ва Фазлиддин Рафиқовга мухлислик қиламиз.  

Дзюдочиларимизнинг илк даврадаги рақиблари:

-78 кг: Ширинжон Йўлдошева - Мари Коснарова (Чехия)

+78 кг: Моҳларойим Тўхтамишева - Чиҳиро Ямагучи (Япония) 

+78 кг: Умида Нигматова - Руслана Махатова (Қозоғистон)

-100 кг: Муҳаммадсодиқ Содиқов - Яннис Бачин (Германия)/Оливер Шеффел (Словакия)

+100 кг: Фазлиддин Рафиқов - Фараҳманд Устопиров (Тожикистон)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг