UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

04 окт 10:21
Янгиликлар

Дзюдо

Бугун Жаҳон чемпионатининг учинчи куни 4 нафар дзюдочимиз татамига чиқади

Бироздан сўнг Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг учинчи кунги баҳслари бошланади.

Дунёнинг 5 қитъаси 67 мамлакатидан дзюдочилар қатнашаётган мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам тўлиқ таркибда иштирок этяпти. Икки кунлик беллашувлар якунига кўра ҳозирча 2 та бронза медалига эга бўлиб турибмиз.   

Бугун ўрта вазнларда ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Ўғил болалар -81, -90 кг, қизлар эса -70 кг вазн тоифасида жаҳон чемпионати медаллари учун татамига чиқишади. Бугунги беллашувларда Барчиной Қодирова, Хуршида Раззоқбердиева, Шаҳзодхўда Шарипов ва Алишер Самановга мухлислик қиламиз.  


Дзюдочиларимизнинг илк даврадаги рақиблари:

-70 кг: Барчиной Қодирова - Таня Груневалд (Германия)/Эма Физелова (Словакия)

-70 кг: Хуршида Раззоқбердиева - Александра Андрич (Сербия)/Илона Депри (Франция)

-90 кг: Шаҳзодхўжа Шарипов - Амир Аббас Чупан (Эрон)/Аслан Коцоев (Озарбайжон) 

-90 кг: Алишер Саманов - Мильян Радулж (Сербия)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг