UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0

25 май 08:08
Янгиликлар

Болалар спорти

Бугун Жиззахда “Баркамол авлод-2017” ўйинлари бошланади

Бугун Жиззах шаҳрида касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасидаги “Баркамол авлод” спорт ўйинларининг Республика финал босқич мусобақаси бошланади.

Айнан бугун мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Марказий “Сўғдиёна” стадионида ўтказиладиган маросим санъат усталари иштирокидаги катта концерт дастурига айланиб кетади.


“Баркамол авлод-2017” мусобақалари Жиззах шаҳридаги 4 та объектда ташкил этилади. Жиззах политехника институтида футбол ва волейбол баҳслари ўтказилса, ушбу институт қошидаги академик лицейда шахмат мусобақаларига старт берилади.


Қўл тўпи, таэквондо, дзюдо, эркин кураш, юнон-рум кураши, стол тенниси, баскетбол, бадминтон, теннис, оғир атлетика беллашувлари эса Жиззах олимпия захиралари коллежида ташкил этилади.


Ёшлик ва спорт байрамининг очилиш ва ёпилиш маросимлари ўтказилувчи “Сўғдиёна” спорт мажмуасида бокс, енгил атлетика, сузиш ҳамда бадиий гимнастика бўйича ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг