UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0

28 фев 11:10
Янгиликлар

Каратэ

Бугун каратэчиларимиз "Премьер-лига" баҳсларида жангга киришадилар

Бугун Авcтриянинг Зальцбург шаҳрида нуфузли "Премьер-лига" мусобақаси старт олади.

Токио Олимпиадаси учун муҳим очколарни тақдим этувчи баҳсларда бугун Шахаб Солтани бошчилигидаги беш нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларга киришади.

Бугун татамига чиқувчи каратэчиларимиз:

Эркаклар:

-60 кг: Садриддин Сайматов - Еркинбек Байтуреев (Қозоғистон)/Ткебучава Дэвид (Грузия)

-67 кг: Иқболжон Узоқов - Элсави Али (Миср) 

-75 кг: Дастонбек Отаболаев - Ибанез Саенз-Родриго (Испания) 


Аёллар:

-50 кг: Бахринисо Бабаева - Гу Шиау-Шуанг (Хитой Тайпейи)

-55 кг: Севинч Раҳимова - Агунг Санистярани (Индонезия)

Беллашувлар бугун Тошкент вақти билан соат 15:00дан сўнг бошланади.

-61 кг вазнли спортчимиз Барно Мирзаева эртага ўз иштирокини италиялик Дариа Питтага қарши жанг билан бошлайди.

Қимматли рейтинг очколари ўйналадиган ушбу мусобақада спортчиларимизга омад тилаймиз.

Шерзод Нурматов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг