UZ

Сўнгги янгиликлар

16:06"Сабаҳ" — жорий мавсум ушбу натижага эришган EЧЛдаги биринчи жамоа! 0 15:17Хргович Уордлига фаолиятини якунлашни маслаҳат берди 0 14:18Шакур Стивенсон Zuffa Boxing’дан кетганини эълон қилди 0 13:19Шожҳаҳон Эргашевни Озарбайжон ва Қирғизистондан жангга чорлашди 0 12:28Ламин Ямаль жорий мавсум Топ-5 лигаларда биринчи бўлиб ушбу натижага эришди 0 11:37Йэн Гэрри шу йилнинг охиригача яна жанг қилади — манба 0 09:46Жавоҳир Умматалиевнинг жанг санаси ва манзили ўзгарди 0 09:01Жаҳон чемпионатида қатнашадиган Ўзбекистон cпорт курашчилари маълум 0 20:46"Ғазалкент" клуби яна бир компания билан ҳамкорлик бошлаганини эълон қилди 0 19:00"Ортга йўл йўқ эди". Магомед Анкалаев Перейра қарши жангдаги мағлубият сабабини айтди 0 18:18Ўтмишга назар. Миржалол Қосимов катта футбол билан қандай хайрлашган эди? 0 17:23Теренс Кроуфорд Канело — Мбилли жанги учун тахминини айтди 0 16:52Guangzhou Nansha International. Ҳумоюн Султонов нимчорак финал босқичи масаласини ҳал қилди 0 16:12Тайсон Фьюри Дюбуанинг Уордлига қарши реваншдаги ғалабасига муносабат билдирди 0 15:44Дана Уайт Саудия Арабистонидаги турнирнинг бекор қилиниши ҳақидаги сўзларга муносабат билдирди 0

30 дек 12:15
Янгиликлар

Шахмат

Бугун куннинг илк партиясида шахматчиларимиз кимларга қарши дона суришади?

Хабарингиз бор, шу кунларда Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Бугун жами 178 нафар шахматчи қатнашаётган эркаклар ўртасидаги блиц баҳсларида 13, аёлларда 10-тур билан иккинчи кунги учрашувлар бошланади. Ҳал қилувчи чемпионлик партиялари олдидан эркакларда америкалик Хикару Накамура, аёлларда FIDE байроғи остида ўйнаётган россиялик Полина Шувалова пешқадамлик қиляпти.  

Блиц баҳсларида ҳамюртларимиз орасида энг яхши натижа қайд этиб турган 16 ёшли Муҳиддин Мадаминов бугун 13-турда ўзи сингари 8 очкога эга озарбайжонлик таниқли гроссмейстер Шахрияр Мамедьяровга қарши қора доналарда ўйнайди.  

Яна бир қизиқарли учрашув истеъдодли шахматчимиз Муҳаммадзоҳид Суяров (2217) иштирокида бўлиб ўтади. Таниқли журналист, телебошловчи Лайло Рустамованинг фарзанди бўлган Муҳаммадзоҳид 13-турда қора доналарда собиқ ватандошимиз, ҳозирда АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган Тимур Гареев (АҚШ, 2553)га қарши баҳс олиб боради.    


Шахматчиларимизнинг бугунги илк рақиблари:

Шаҳрияр Мамадьяров (Озарбайжон, 2733) - Муҳиддин Мадаминов (2333) 

Жаҳонгир Воҳидов (2507) - Александр Гришук (FIDE, 2763)

Эндрю Танг (АҚШ, 2582) - Нодирбек Абдусатторов (2666)

Дамбасурен Батсурен (Мўғулистон, 2409) - Жавоҳир Синдаров (2639) 

Нодирбек Якуббоев (2560) - Мамикон Гарибиян (Арманистон, 2401) 

Шамсиддин Воҳидов (2597) - Артём Усков (FIDE, 2401)

Тимур Гареев (АҚШ, 2553) - Муҳаммадзоҳид Суяров (2217) 

Эдиз Гурел (Туркия, 2345) - Ҳумоюн Бегмуратов (2267)


Умида Омонова (1978) - Юлия Осмак (Украина, 2328) 

Говҳар Бейдуллаева (Озарбайжон, 2256) - Афруза Ҳамдамова (2018) 

Нафиса Мўминова (2258) - Зарина Нургалиева (Қозоғистон, 1904)

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг