UZ

Сўнгги янгиликлар

09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0

26 ноя 16:47
Янгиликлар

Футбол

Бугун Месси ва Аргентина ҳикояси тугайдими?

Теглар :  Месси
Мексикага қарши ўйин Мессининг Аргентина термаси таркибидаги сўнгги ўйинларидан бири бўлиши ҳам мумкин.

Лео олдинроқ берган интервьюсида катта эҳтимол бу мундиал фаолиятидаги сўнггиси эканлигига ишора қилганди.

1-турда Аргентинани сенсацион тарзда мағлуб қилган қитъадошларимиз бугун мусобақа 2-турида Левандовски бошлиқ полякларга қарши баҳс олиб боради. Мусобақа аввалида гуруҳ аутсайдери дея қаралган Саудия Арабистони термаси вакиллари ҳозирча ушбу мундиалнинг "сюрприз" жамоаларидан бири бўлиб турибди. Польшага қарши ўйин барчанинг диққат-эътиборида бўлиши табиий. Аргентинанинг мағлубиятини тасодиф дея атаётганлар ҳам кам эмас. 


18:00 да старт оладиган баҳсда шу ва шунга ўхшаш саволларга жавоб олишимиз мумкин. Энди эса жамоаларнинг реал имкониятларини чамалаймиз, албатта фактлар билан. Ҳозиргача икки терма жами 4 бор тўқнаш келган ва уларнинг барчасида европаликлар ғалаба қозонган. Ўйинларнинг ўртоқлик мақомида эканлиги Саудия Арабистони термаси мухлисларини тинчлантиради. 



1. 13.04.1994. Польша 1-0 Саудия Арабистони

2. 07.12.1994. Саудия Арабистони 0-2 Польша

3. 10.12.1994. Саудия Арабистони 1-2 Польша

4. 28.03.2006. Саудия Арабистони 1-2 Польша

Кўриб турганингиздек, ўйинларда минимал ҳисоблар қайд этилган. Бундан шундай хулоса қилишимиз мумкинки, даража бир-бирига яқин. Польша 1-турда Мексика билан баҳслашганидан хабарингиз бор. Роберт пенальтини голга айлантира олмаган ўйинда устунлик Лотин Америкаси жамоаси томонида бўлди. 

Шу ерда яна статистикага мурожаат қилсак. Саудияликлар Мексика билан жами 5 бор тўқнаш келишган: 4 мағлубият ва 1 дуранг. Фактлар бу ўйинда Польшанинг ғалабасига ишора қилмоқда, аммо ўтказилган ўйинлар узоқ ўтмишда бўлгани қитъалараро футбол даражаси анча тенглашгани ва албатта илк турда Аргентина мағлуб қилинганини унутмаслигимиз лозим. Ўйинда саудияликлар таркибида жамоа сардори Салмон Ал Фараж ва ҳимоячи Ёсир Ал Шаҳрони иштирок этолмайди. Польшада эса ҳаммаси жойида. 



Турнир жадвалига қарайдиган бўлсак. Саудия Арабситони 3 очко билан етакчи, Польша ҳамда Мексика илк турдаги дуранг эвазига иккинчи ва учинчи ўринларда жойлашган (Мексикада сариқ карточкалар кўп), Аргентина эса очкосиз охирги поғонада. 



Бугун Саудия Арабистони ғалаба эвазига плей-оффга чиққан илк жамоага айланиши мумкин. Польша сўнгги турда кўзи қонга тўлган Аргентина билан ўйнашини ҳисобга олиб максимал ғалаба учун ҳаракат қилади. Мексика эса тунда бўлиб ўтадиган баҳсда Месси ва Аргентина ҳикоясига нуқта қўйишга интилади. Кутамиз, кўрамиз ва кузатамиз... Ҳа айтганча, Мексикага қарши ўйин Мессининг Аргентина термаси таркибидаги сўнгги ўйинларидан бири бўлиши ҳам мумкин. Лео олдинроқ берган интервьюсида катта эҳтимол бу мундиал фаолиятидаги сўнггиси эканлигига ишора қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина – Мексика учрашуви бугун 00:00 да бошланади.


Жалолиддин Халилов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг