UZ

Сўнгги янгиликлар

14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0

23 дек 09:23
Янгиликлар

Бокс/ММА, Дзюдо, Таэквондо, Тадбирлар, Олимпия ўйинлари, Париж-2024

Бугун "Миллий спорт мукофоти-2024" топшириш маросими бўлиб ўтади

Бугун соат 14:30да пойтахтимиздаги Олимпия ва Парлимпия Шон-шуҳрати музейида "Миллий спорт мукофоти-2024" ғобиларини тақдирлаш маросими ўтказилади.

Олимпиада йили сифатида тарихга муҳрланаётган 2024 йилнинг энг яхшиси бўлиш учун номзодлар керагидан ҳам кўп. Париж-2024 Олимпиадасининг ҳар бир қаҳрамони энг яхши бўлишга ҳақли. Фақат улар орасидан бир нафаригина ўз йўналишида энг яхши деб топилади. 

Ҳар йилгидек Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Спорт вазирлиги билан ҳамкорликда бир нечта номинацияда ғолибларни эълон қилади. Лекин қандай йўл билан буни амалга ошириши бизга номаълум. Балки, ёпиқ овоз бериш йўли билан аниқланар. Агар шундай бўлган тақдирда, номзодларга кимлар овоз беради? Буниси ҳам биз учун мавҳум.  

Тахминимизча, 22 ёшидаёқ икки карра Олимпиада чемпиони бўлган таэквондочимиз Улуғбек Рашитов "Йилнинг энг яхши эркак спортчиси", Диёра Келдиёрова эса "Йилнинг энг яхши аёл спортчиси" деб топилса керак. Бу қолган Олимпиада чемпионларига ҳурматни сақлаган ҳолда айтилган тахмин холос. 

Рашитов бир неча кун олдин Бутунжаҳон таэквондо федерацияси (WТ) томонидан 2024 йилнинг "Энг яхши эркак спортчиси" деб эълон қилинганди. Диёра Келдиёрова ҳам Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) томонидан эълон қилинган сўровномада "Йилнинг энг яхши аёл дзюдочиси" бўлиш учун асосий даъвогар бўлиб турибди. Диёра ёзги Олимпия ўйинлари тарихидаги илк аёл Олимпиада чемпиони, қолаверса, Ўзбекистон дзюдоси тарихида олимпия ўйинлари чемпион бўлган илк спортчи ҳам ҳисобланади. Ана шу омиллар Улуғбек ва Диёрага қўшимча устунлик беради. 

Хуллас, бугун Ўзбекистоннинг 2024 йилдаги энг яхшиларини билиб оламиз. Тахмин қилиб кўрингчи, ким Олимпиада йилининг энг яхшилари қаторида "Миллий спорт мукофоти-2024"да эътироф этилади?  

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон спорт делегацияси биз учун тарихий бўлиб қолган Париж-2024 Олимпиадасида 8 та олтин, 2 та кумуш, 3 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 13-ўринни эгаллаганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг